Халқаро конгресс

Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича "Далилларга асосланган ҳаракат" биринчи Халқаро конгресси ўтказилмоқда.

Конгресс 300 дан зиёд иштирокчи, шу жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро болалар онкологлари жамияти, Европа онкологлар мактаби, хорижий университет клиникалари ва етакчи тиббиёт марказлари раҳбарлари, халқаро ва миллий илмий доиралар ва фуқаролик жамияти вакилларини тўплади.

Таъкидлаш лозимки, давлатимиз раҳбари томонидан кейинги йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, болалар онкологияси ва гематология хизматини катталарникидан босқичма-босқич ажратиш амалга оширилди. 2022 йилда пойтахтимизда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунология маркази ишга тушди. Марказни ташкил этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни зарур дори-дармонлар билан таъминлаш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан болалар саратонига қарши Глобал ташаббусида иштирок этиш учун танланган мақсадли мамлакатлар ўнталиги қаторига кирди. Бунда асосий вазифалар замонавий диагностика усулларидан фойдаланишни яхшилаш, саратон ва гематологик касалликларга чалинган беморларни даволаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, терапия самарадорлиги ва болаларнинг умумий фаровонлигини оширишдан иборат.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ЖССТнинг Болаларни саратон касаллигидан даволаш учун дори воситалари билан таъминлаш бўйича Глобал платформасида иштирок этиш учун танлаб олинди. Унга асосан саратон касаллигига чалинган болалар учун сифатли дори воситаларини узлуксиз қабул қилиш ҳамда уларни бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган. Дунёда биринчи бўлган ушбу платформа ЖССТ ва АҚШнинг Сент-Жуд болалар илмий-тадқиқот шифохонасининг лойиҳаси бўлиб, болаларни молиявий қийинчиликларсиз хавфсиз, самарали ва сифатли саратонга қарши дори воситалари билан таъминлашга қаратилган. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, болалар орасида саратоннинг олдини олиш, унинг юкини камайтириш ва касаллик кечишининг натижаларини яхшилашнинг энг самарали стратегияси – ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйиш, сўнгра самарали далилларга асосланган даволаш ва шахсга йўналтирилган ёрдам кўрсатишдир.

Ушбу вазифаларни бажариш йўлида тажриба алмашиш майдонига айланиши кўзда тутилган мазкур конгресс Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ЖССТ, Халқаро болалар онкологияси жамияти, Европа онкология мактаби билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева конгрессдаги нутқида "бу ерга биз ягона мақсадни кўзлаб, ўғил-қизларимизнинг ҳаётига зомин бўлаётган энг оғир касалликлардан бирини енгиш учун йиғилдик. Ҳар бир бола яшашга ҳақлидир. Болалар келажакда соғлом бўлиши, тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни ишга солиш бизнинг бурчимиздир", деб таъкидлади.

Уч кун давом этадиган халқаро конгрессининг асосий мақсади – энг сўнгги илм-фан ютуқлари, илғор диагностика ва даволаш усулларини муҳокама қилиш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, беморларнинг руҳий-ижтимоий ва маданий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистонда болалар саратонини даволашда илғор халқаро ва инновацион амалиётларни жорий қилишдир.

Конгресс Ўзбекистон ҳукуматининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг болалар саратонига қарши кураш бўйича Глобал ташаббусида иштирок этиш доирасида 2030 йилгача онкологик касалликларга чалинган болаларнинг омон қолиш даражасини 60 фоизга ошириш вазифасини бажаришга тайёрлигининг тасдиғи ҳисобланади.

Тадбирда маҳаллий мутахассисларимиз хорижлик ҳамкасблари билан биргаликда болаларнинг онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларини даволашдаги йўналишлар ва самарали чораларни муҳокама қилмоқда.  Конгресс натижаси сифатида эса болалар онкологик ва гематологик касалликларини самарали даволашни таъминлаш учун унинг “Ҳаракатга рағбат” жамоавий декларацияси қабул қилиниши ва тарқатилиши кўзда тутилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг самарали стратегия – ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйиш,  самарали далилларга асосланган даволашдир