Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги арафасида ўтказилган танловнинг очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларни, айниқса, маҳалла ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.  

Айни кунда Андижон вилоятидаги 900 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинида иш олиб бораётган Ёшлар етакчилари маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, маҳалла ёшлари муаммоларини аниқлаш, ижобий ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.  

Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашишларига кўмаклашиш, уларнинг илғор иш услубларини оммалаштириш, фаол ва ташаббускор етакчиларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш мақсадида 10 та номинация бўйича танлов ўтказилди. Унда туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 160 нафар ёшлар етакчиси йил давомида амалга оширган ишлари, келгусидаги режалари бўйича ўз тақдимотлари билан иштирок этди.  

Якуний натижаларга кўра, “Ёшлар дафтари” тизими билан самарали иш ташкил этган энг намунали маҳалла етакчиси”, “Алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси”, “Ташқи меҳнат миграциясидан қайтган ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси” сингари номинациялар бўйича ғолиб деб топилган 10 нафар маҳалла Ёшлар етакчиси танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.  

Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг намунали ёшлар етакчилари аниқланди