Сирдарё вилоят божхона бошқармаси ва Ховос тумани 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар ҳамда ўсмирлар ўртасида параенгил атлетика бўйича вилоят чемпионати ўтказилди.

Мазкур чемпионат Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, БМТ нинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунида белгиланган талаб ва вазифалар ижросини таъминлаш, ногиронлиги бўлган болалар ва ёшларни жамиятга фаол жалб этиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақада вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан келган спорт мактаблари тарбияланувчилари иштирок этди. Ёш параатлетлар югуриш, ядро улоқтириш ва диск улоқтириш йўналишларида ўзаро баҳслашди. Беллашувлар юқори кайфият ва соғлом рақобат муҳитида ўтди.

Мусобақада диск улоқтириш бўйича тажрибали пара спортчи Райҳона Низомбаева юқори натижа қайд этиб, ғолиб бўлди.

– Бундай мусобақалар бизга нафақат спорт майдонларида ўзимизни синаб кўриш, балки руҳий жиҳатдан янада бақувват бўлишимизга туртки беради. Давлатимиз томонидан пара спортчилар учун яратилган шароитлар — замонавий спорт иншоотлари, мутахассислар, жиҳоз ва эътироф механизми ҳар биримиз учун катта имконият ҳисобланади. Булар менга ҳам иштиёқ, ҳам умид бағишлайди. Мен келажакда мамлакатимиз номидан халқаро мусобақаларда қатнашишни мақсад қилганман, – деди Райҳона.  

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мусобақада фаол иштирок этган спорт мактаблари, мураббийлар ва уюшма вакиллари ҳам рағбатлантирилди.

Ғулом Примов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг муносиблар ғолиб бўлди