Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ёшлар парламенти сайловининг 2-босқичи бўлиб ўтди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари, сайлов комиссияси аъзолари, депутат ёрдамчилари, тегишли округдаги туманлардан танлаб олинган номзодлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов ва бошқалар таъкидланганидек, сўнгги йилларда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, сиёсий жараёнларда уларнинг фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ёшларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллиги ҳамда ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” нинг  ташкил қилинганлиги бунинг яққол исботидир.  

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, жамиятда ёшларни сиёсий фаол қатламга айлантириш, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни жалб қилиш, қабул қилинаётган қонунларни кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини ошириш, парламент билан янада яқинлаштириш "Ёшлар парламенти" нинг асосий мақсадидан бири ҳисобланади.

Сайловнинг дастлабки босқичида тегишли округдаги туманларда танлаб олиш орқали ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида қатнашиш истагини билдирган 300 нафардан зиёд ёшдан 22 нафарининг ҳужжати Қорақалпоғистон Республикаси босқичида кўриб чиқиш учун саралаб олинди.  

Ўтказилган суҳбат жараёнида номзодлар қонунчилик борасидаги билим ва кўникмалари, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини, қонунчиликни такомиллаштириш, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини ёшлар орасида кенгроқ тарғиб қилишга қаратилган фикр ва таклифларини, ўзларининг сайловолди дастурларини слайдлар орқали  тушунтириб беришга ҳаракат қилди.

Эътиборли томони “Ёшлар парламенти” га номзод аввал икки йилга сайланадиган бўлса, эндиликда икки ярим йилга сайланади. Сайлов якуни бўйича 2-сонли “Тўрткўл”, 5-сонли “Хўжайли” ва 6-сонли “Чимбой” сайлов округларидан 7 нафар номзод саралаб олиниб, сайловнинг республика босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг муносиб ёш парламентчилар сараланди