Энг моҳир овчилар аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ “Термиз” дала-ўқув майдонида “Калибр” клубининг Сурхондарё вилояти миқёсида “Энг моҳир овчи” мусобақаси бўлиб ўтди.
“Калибр” узоқ масофаларга ўқ отиш клуби Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан таъсис этилиб, “Ватанпарвар” ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази қошида ташкил этилган. Клубнинг асосий мақсади ов ва узоқ масофаларга ўқ отиш спорти ҳаваскорлари, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда республика ҳудудида узоқ масофаларга ўқ отишни оммалаштириш ҳисобланади.
[gallery-13043]
Овчилар мусобақада автомат ва мерганлик милтиғидан турли масофалардаги нишонларни йўқ қилиш бўйича ўзаро беллашди.
Якунда йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА