Энг кучли ракетамоделчилар аниқланди
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида ракетамодель спорт тури бўйича Тошкент шаҳар шахсий биринчилиги очиқ чемпионати ўтказилди.
“Ватанпарвар” ташкилотининг спортнинг техник ва амалий турларини янада оммалаштириш мақсадида ташкил этилган мусобақада “Чилонзор ЎСТК”, “Сергели ЎСТК” унитар корхоналари, Сергели тумани “Баркамол авлод болалар маркази” ва Бектемир тумани “Баркамол авлод болалар маркази”, Сергели туманидаги 7-умумтаълим мактаби жамоалари ҳамда бошқа индивидуал иштирокчилар ракетамоделнинг “S-9-A”, “S-6-A”, “S-4-A” ва “S-7” синфи бўйича рақобатлашди.
“Аранчи” очиқ майдонида ўтган баҳсларда Ирина Кулакова, Денис Ким, Валерия Кассирова, Абдурасул Амиров каби спортчилар ўз йўналишларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА