Энг иқтидорли ўқувчилар аниқланди
Тошкент давлат юридик университетида Адлия вазирлиги тасарруфидаги юридик коллежлари ўртасида “Энг иқтидорли ўқувчи” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Тошкент давлат юридик университетида Адлия вазирлиги тасарруфидаги юридик коллежлари ўртасида “Энг иқтидорли ўқувчи” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Адлия вазири ўринбосари, Тошкент давлат юридик университети ректори Р.Ҳакимов таъкидлашича, мамлакатимизда навқирон авлодга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Буни уларнинг чуқур билим олиши, ўзлари танлаган касбда иқтидор ва қобилиятини намойиш этишига яратилаётган имкониятларда ҳам кўриш мумкин. Юридик коллежи ёшларининг ҳам дахлдорлик ҳисси, янгиликка интилувчанлиги, ташаббускорлиги, яратувчанлик иштиёқи, ўзгариб бораётган давр талабларига ҳозиржавоблиги ошмоқда.
Кўрик-танловнинг мақсади ёш ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда уларга ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этишга имкониятлар яратишдан иборат.
Кўрик-танловда 14 юридик коллеждан биттадан ўқувчи қатнашди.
Танлов ғолибини аниқлашда асосан иштирокчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражаси, етакчилик қобилияти, эришган ютуқлари ва жамоат ишларидаги фаоллиги, ўқувчининг нашр этилган илмий, илмий-услубий, ижодий ишлари, грант ва конференцияларда иштироки ҳақидаги маълумотларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.