Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказига пресс-тур ташкил этилди.

Қуввати бир вақтнинг ўзида 560 ўринли бўлган “Ишга марҳамат” мономаркази собиқ Политехника касб-ҳунар коллежи ўрнида ташкил этилган. Мономарказ фаолият юритаётган бинони таъмирлаш ва жиҳозлашда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 14 миллиард 300 миллион сўм ва Жаҳон банкининг 206 минг доллардан ортиқ маблағлари жалб этилиб, жихозлаш ишлари WORLD SKILLS талаблари асосида амалга оширилган.

Мономарказ тингловчиларига WorldSkills талаблари асосида таълим берилса, ўрта бўғин кадрлари эса Жаҳон бозорининг бўш иш ўрни эҳтиёжлари даражасида тайёрланади. Мономарказда 8 та хизмат тури (сервис ва хизмат кўрсатиш, техник, қурилиш, хорижий тил ўргатиш, рақамли технологияларни ўргатиш, тадбиркорликка ўқитиш ва миграция хизматлари соҳалари) бўйича жами 24 турдаги касбга ўқитилмоқда. 4 та хорижий (рус, инглиз, корейс, япон) тилларни ўргатиш ҳамда Тадбиркорлик асослари, миграция кўниктириш маркази фаолияти йўлга қўйилган. Юқорида кўрсатилган касб ва тилга ўргатиш курсларига маҳаллий ва хорижий иш берувчилар талаблари асосида қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш имконияти ҳам мавжуд.

Шунингдек, корхона ва ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш бўйича пуллик ўқув курслари ташкил этиш имкони ҳам яратилган. Жорий йилда ушбу марказ битирувчилари, касбга эга бўлган аҳоли ҳамда нодавлат таълим муассасалари битирувчилари учун касбий малакани баҳолаш маркази фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда Мономарказнинг ўқув курсларига 200 дан ортиқ фуқаролар жалб қилинган.

[gallery-4198]

Мономарказда бир йилда 2 минг 320 нафар камбағал ва ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш режалаштирилган. Олис тумандан келган фуқаролар учун 90 кишилик ётоқхона ҳам бор.

–Мономарказда ҳар бир касб мураккаблик даражасидан келиб чиқиб 1 ойдан 4 ойгача муддатда ўқитилади, – дейди Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори Садоқат Сиддиқова. – Жараёнга юзаки қараган инсон учун бу муддат жуда камдек кўриниши мумкин. Бироқ ҳар бир курслар учун белгиланган ўқитиш муддатлари ва соатлар ҳажми тегишли соҳа мутахассислари, иш берувчилар, WorldSkills ҳамжамияти стандарти, меҳнат бозори талаб, таклиф ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. 

Ўқув машғулотлари бошқа таълим тизимидан фарқли ўлароқ амалий машғулотларга таянган ҳолда ташкил этилган. Курслар 30 фоиз назарий ва 70 фоиз амалий тарзда ўтказилади. Касб-ҳунарга, тадбиркорликка, хорижий тилларга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш йил давомида узлуксиз, ўқитиш жараёнини бошлаш эса гуруҳлар тингловчилар билан тўлдирилиш ҳолатига кўра амалга оширилади. 

Мономарказдаги барча ўқув курслари вилоятдаги ишсизлик даражаси ҳамда маҳаллий ва хорижий меҳнат бозори талаб-эҳтиёжларини ўрганган ҳолда ташкил этилмоқда. Вилоятда ҳозирги кунда 91 минг нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар мавжуд. Уларни бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Бухородаги ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу борада марказ тингловчиларининг амалиётларини ташкил этиш ва битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича шартномалар имзоланган.

Мономарказнинг қисқа муддатли фаолияти давомида хорижий иш берувчилар билан ҳам дастлабки ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эришилди. Келгусидаги режалар белгилаб олинди. Жумладан, Хитойнинг CPECC-China Petroleum Engineering & Construction Corporation компанияси Республикада фаолият юритаётган филиаллари учун керакли кадрларни хитойлик соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрлашга келишиб олинди. Шунингдек, Россия Федерациясининг “МежРегионСтрой” МЧЖ компанияси билан пайвандловчи ва электромонтёр йўналишида мономарказда кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Пресс-тур якунида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анвар Ҳамроев журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

 Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг асосий мақсад – аҳолини иш билан таъминлаш