Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан бошлаб Сирдарё вилоятида ҳам камбағал ва эҳтиёжманд оилаларга ҳар ойлик энергия тўловлари учун компенсация тайинлаш амалиёти йўлга қўйилди.

–  Энг асосийси, аризаларни қабул қилиш, баҳолаш ва компенсация тайинлаш жараёнлари автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида, 1 июндан шу кунгача Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрида рўйхатдан ўтган 22 117 та оиланинг 91,2 фоизи –  тахминан 20 181 нафар фуқаро компенсация учун ариза топширди. Улардан 1 034 та оилага компенсация тайинланган бўлса, 14 мингдан зиёд ариза махсус автоматлаштирилган скоринг тизими орқали кўриб чиқилмоқда, –  дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси Ижтимоий тўловлар шуъбаси мудири Бехзод Нодиров. –  Бунда ҳар бир аризачи оиланинг даромадлари, мол-мулки ва ҳақиқий эҳтиёж даражаси инобатга олинади.

Ариза бериш жараёни қулай ва шаффоф ташкил этилган. Жойларда аҳолига тушунтириш ишлари фаол олиб борилмоқда, йирик маҳаллаларда эса уйма-уй юриш орқали мурожаатлар қабул қилинмоқда.

–  Президент қарори асосида компенсациялар эндиликда фақат қиш ойларида эмас, балки йил давомида ҳар ойда тўлаб борилади. Бу эса эҳтиёжманд оилалар учун муҳим ижтимоий ҳимоя ва енгиллик бўлиб хизмат қилмоқда, –  дейди Бехзод Нодиров.

Шунингдек, меъёрдан ортиқ энергия истеъмол қилган, аммо ҳақиқатан ҳам эҳтиёжманд бўлган оилаларга ҳам компенсация тайинланиши кўзда тутилган. Бу амалиёт давлат ва аҳоли ўртасидаги ижтимоий шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия учун давлат ёрдами амалда