Қарор ва ижро

Хаёлингизга электр энергиясини тежаб ишлатиш фикри тез-тез келадими ёки бу ҳақда ўйлашга вақтингиз йўқми? Мабодо уйингизда чироқ ўчиб қолса, биринчи ҳаракатингиз нимадан бошланади? Умуман, шу ёруғлик манбасини ишлаб чиқариш машаққатлари бўйича қандайдир тасаввурга эгамисиз?

Албатта, дунёнинг кўплаб давлатларида электр энергия тақчиллиги кузатилаётган ва унинг нарх-навоси ошаётган бир пайтда, энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига эришиш ҳам ҳар бир юртимиз фуқароси олдида турган катта бурч ва вазифага айланиши лозим.

Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлаш баробарида ушбу манбадан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш чора-тадбирлари белгиланаётгани ҳам бежиз эмас. Негаки, йилдан-йилга табиий ресурсларнинг камайиб бориши ва электр энергиясига бўлган талабнинг ортиши кузатилаётганда, унинг самарадорлиги ва тежамкорлиги ҳам ўта муҳим вазифалар саналади.

Президентимизнинг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси самарадорлик ва тежамкорлик билан боғлиқлиги нечоғлик ҳаётий эканига ортиқча ташбеҳ ҳам шарт эмас.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ахборот хизмати раҳбари Улуғбек УРУНОВ билан суҳбатимиз энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига эришиш борасида давлатимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда бу борадаги амалиёт ва халқаро тажриба таҳлилига бағишланди.

– Дарҳақиқат, энергетикларнинг вазифаси электр энергиясини ишлаб чиқариш ва уни сифатли кўрсаткичларда истеъмолчига етказишдир. Шу тизимда фаолият юритаётган ходим сифатида айтиш мумкинки, бу жараёнлар ўзига яраша машаққатли ва масъулиятлидир.

Президентимизнинг 2019 йил 22 августдаги қарори жорий йил 31 октябрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишиши ва қатор ҳужжатларнинг қабул қилинаётгани бугунги кунда электр энергиясини ишлаб чиқариш билан бир қаторда ундан оқилона фойдаланиш ҳам давлат сиёсати даражасига кўтарилганидан дарак беради.

Юқоридаги қарорнинг 3-бандида “Маъмурий биноларда, аҳоли пунктларида ва ишлаб чиқариш объектларида энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилиниши юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари шахсан жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин”, дея таъкидланган.

Демак, энергия самарадорлиги ва энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш борасида давлат идоралари вакиллари шахсан масъуллиги белгиланган. Бундай талаблар нафақат аҳоли, балки давлат ташкилотлари масъуллари зиммасига ҳам катта жавобгарликни юклайди.

Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда электр энергияси узилишлари бўйича кўплаб танқидий фикрларни ўқиймиз. Албатта, истеъмолчилар доим ҳақ. Лекин бирон бир фуқаронинг ёки ташкилот вакилининг электр энергиясини самарали ва тежаб ишлаш борасида, афсуски, танқидий мулоҳазасини билдирмайди. Назаримда, айнан шу икки мезон тенглигига эришиш, аҳоли ва истеъмолчиларни электр энергиясидан фойдаланиш маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларни кўришга шошилиш керак.

– Айтинг-чи, хорижий давлатларда электр энергияси самарадорлиги ва тежамкорлиги учун қандай ечимлар ишлаб чиқилган?

– Дунёнинг кўплаб мамлакатларида энергия истеъмоли масалалари 1970 йиллардан буён энергия самарадорлигини ошириш бўйича давлат сиёсати ва махсус дастурлар орқали амалга ошириб келинади. Бугунги кунда саноат сектори дунёдаги йиллик бирламчи энергия истеъмолининг қарийб 40 фоизини ва глобал карбонат ангидрид чиқиндиларининг тахминан шунча қисмини ташкил қилади. Бу йўналишда ISO 50001 халқаро стандарти қабул қилинган бўлиб, у энергия самарадорлиги масалаларини тартибга солади.

Мисол учун, кўпгина ташкилотлар фаолияти энергия самарадорлиги бўйича халқаро дастурлар рўйхатига киритилган. Халқаро энергетика агентлиги ана шундай ташкилотлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Мексика, Канада, АҚШ, Жанубий Африка Республикаси (ЖАР), Индонезия, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Эрон, Хитой Халқ Республикаси, Янги Зелландия, Россия Федерацияси, Бразилия, Австралия ва бошқа мамлакатларда шундай ташкилотлар фаолият юритади.

Мамлакатимизда эса Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси шу вазифани бажаради. Жамғарма 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 640-сон қарори билан ташкил этилган.

– Бугунги кунда қайси давлатлар умумий энергия истеъмоли бўйича етакчилик қилади? Ўзбекистон улар орасида нечанчи ўринни эгаллайди?

– Албатта, бу жараёнлар ҳам тегишли ташкилотлар томонидан таҳлил этилади. Масалан, умумий энергия истеъмоли бўйича биринчи ўринни АҚШ, иккинчи ва учинчи ўринни Хитой ва Ҳиндистон, тўртинчи ўринни Россия эгаллаган.

Ўзбекистон, nonews.co маълумотларига кўра, “Киши бошига электр энергияси истеъмоли бўйича дунё мамлакатлари рўйхати”да 88-ўринни эгаллаган бўлиб (2014), ўзбекистонлик бир фуқаронинг йиллик электр энергия истеъмоли 1645 киловатт•соатни ташкил этган.

Яна бир статистик маълумотга кўра, йилига ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми бўйича мамлакатлар рўйхатида (тераватт•соат ҳисобида)Ўзбекистон 47-ўринда қайд этилган.

Шу ўринда бир жиҳатни алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда бир йилда ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажми билан истеъмол ҳажми орасидаги тафовут (фарқ) ҳукуматлараро келишувларга асосан қўшни давлатлардан импорт қилинаётган электр энергияси миқдоридир. Мисол учун, Туркманистондан импорт, Тожикистон ва Қирғизистондан мавсумий амалиётлар, Қозоғистондан “олди-берди” шартларида электр энергияси транзити амалга оширилади.

– Хўш, энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига қандай эришиш мукмин? Бунга кўпроқ ким масъул бўлиши керак? Ишлаб чиқарувчими ёки истеъмолчи?

– Энергия ресурсларидан самарали, яъни оқилона фойдаланишга қаратилган жараёнлар мажмуи энергия самарадорлигига бериладиган бирламчи таърифдир. Биноларнинг энергия таъминоти ёки ишлаб чиқариш жараёнлари учун камроқ энергия сарфлаш эвазига керакли натижага эришиш ҳам самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади. Техника ва технология ривожланишининг ҳозирги даражасида ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда иқтисодий жиҳатдан асосланган самарадорликка эришиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш ҳам шулар жумласидан. Энергия самарадорлигига оид тушунча ва билимлар мажмуи муҳандислик, иқтисод, ҳуқуқ ва ижтимоий соҳалар чорраҳасида қарор топади ва ҳар бир жамият учун “лозим қиёфа”да шаклланади.

Физика қонунларига кўра, энергия бордан йўқ, йўқдан бор бўлмайди, фақат унинг шакли (тури) ўзгаради. Бугунги кунда ҳам электр энергияси айланма механик ҳаракат эвазига магнит майдон ҳосил қилиш орқали олинади. Негаки, уни ғамлаш ёки сақлаб қўйишнинг имкони йўқ. Электр энергиясининг ҳаракат тезлиги ёруғлик тезлигига тенг бўлиб, ишлаб чиқарилган ондаёқ истеъмол қилинади. Механик энергияси эса иссиқлик энергияси ҳисобига (буғ-газ қурилмаларида) пайдо бўлади ва бу жараённи нефть-газ маҳсулотлари ёки кўмир ёқилғисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Табиий бойликларимиз эса беҳисоб эмас. Қолаверса, анъанавий турда электр энергияси ишлаб чиқариш – экологик барқарорликка зид кўрсаткич. Шунинг учун мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларига оид ўнлаб йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мантиқий хулоса шуки, мавжуд энергия ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш давр талаби. Бунинг учун фойдаланилмаётган электр жиҳозлари ва ёритиш ускуналарини тармоқдан узиб қўйиш, яъни офис ёки яшаш хоналаридан чиқаётганингизда электр жиҳозларини ўчириб, тармоқдан узиш орқали тежамкорлик томон дастлабки қадамни ташлаган бўласиз. Кўча-куйда, маҳаллада, дам олиш масканлари-ю бошқа жамоат жойларида фойдаланилмаётган электр жиҳоз ва қурилмаларини тармоқдан узиб қўйишни талаб қилсангиз, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатган бўласиз.

Бу каби мисолларни сон-саноқсиз келтириш мумкин. Энди энергия самарадорлигига эришиш кўпроқ кимга боғлиқ, деган саволингизга жавоб шуки, ишлаб чиқарувчи бу ёруғлик манбасини сизга етказиб беради, лекин уни қандай ишлатишингиз фақат ўзингизга боғлиқ бўлади. Тўғри, тегишли вазирлик аҳоли ва истеъмолчилар билан бу масалада тадбирлар ўтказиб, тушунчалар бериши мумкин. Лекин барибир самарадорлик ва тежашга ўзингиз масъулсиз. Бу ерда томонларга ажратиш шартмас, аксинча, ҳар бир фуқаро электр энергияга давлат, яъни халқ мулки сифатида қараш зарур. Шундагина барчамизда масъуллик ҳисси ошади.

– Бино-иншоотларнинг иситиш тизими томонидан электр энергетика зиммасига тушаётган юкни камайтириш, пировардида бундан воз кечишга эришиш – энг оғриқли масала бўлиб қолмоқда! Бу ҳақида фикрингиз қандай?

– Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида бу масалаларни ҳал этиш бўйича тадбирлар белгиланган. Тўғри, бугунги кунда бунёдкорлик ишлари ва кўп қаватли уйларнинг қурилиш ҳам энергетика тизими учун мавжуд муаммоларни ҳал этишни талаб этади.

Бунда бино-иншоотларнинг иситиш тизими томонидан электр энергетика зиммасига тушаётган юкни камайтириш ва бундан воз кечиш тадбирлари амалга оширилиши кераклигини даврнинг ўзи кўрсатиб қўйди. Бу эса тизим ва истеъмолчиларни қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва ундан унумли фойдаланишга ундайди.

– Энергетика соҳаси, хусусан, электр энергетика тармоғида ҳам энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги бўйича мавжуд меъёрий ҳужжатларга асосланган техник-муҳандислик тадбирлари олиб бориладими?

– Ҳа, электр энергетика соҳасида технологик сарфларни камайтириш ҳам самарали иш коэффицентининг ёрқин намунаси. Мисол учун, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги 84 та юқори кучланишли подстанция ва 11 минг 650 километр узунликдаги магистрал электр тармоқларида бу кўрсаткич белгиланган меъёрдан камайтирилиб, ишлаб чиқариш самарадорлиги ошиб бормоқда. Бу ўринда эскплуатация жараёнларини тўғри бажариш муҳим саналади.

Ҳар бир подстанция ёки маъмурий биноларда ўз эҳтиёжи учун фойдаланиладиган электр энергияси миқдорини ҳам камайтириш соҳа мутахассислари олдига ҳукумат томонидан қўйилган вазифалардан бири саналади. Электр объектларида хўжалик эҳтиёжи учун ишлатиладиган электр энергиясини сарфини камайтириш учун маъмурий бинолар томига қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш коллекторлари ўрнатилмоқда.

Энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги оддий, кўз илғамас майда тушунчалар йиғиндиси орқали шакллангани билан энергетика, шаҳарсозлик, уй-жой коммунал тизимига, саноат корхоналаридан тортиб кичик ва ўрта бизнес объектларига замонавий, рақамли дастурлар асосида ишлайдиган ускуна ва жиҳозлар кириб келмас экан, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги борасидаги ҳаракатларимиз тешик тоғорада сув ташиган билан баробар.

Даставвал чўғланма лампалардан тамоман воз кечиб, замонавий тежамкор лампаларни ҳаракат ва ёруғликни илғовчи сенсорли қурилмалар билан бойитиб боришимиз керак. Кўп қувват талаб этадиган сув насослари ва бошқа электр двигатель қурилмаларини замонавий ва ихчам, энг муҳими, кам қувват талаб қиладиган қурилмаларга алмаштириш, шаҳарсозлик масалалари ва урбанизация муаммоларига замонавий дастурларни татбиқ этиш айни шу масалалар асосидаги катта ечимдир.

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига эришишда ишлаб чиқарувчи масъулми ёки истеъмолчи?