Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори Б.Қудратхўжаев томонидан Бухоро вилоятида ўрганишлар олиб борилди.
Жараёнда энергия самарадорлиги бўйича амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи ўрганилди. Йирик истеъмолчиларнинг фаолияти таҳлил қилиниб, белгиланган мақсадли кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, “Shoxrud” АЖ, “Buxoro energomarkaz” МЧЖ каби қатор объектлар фаолиятида ҳамда аҳоли хонадонларида энергия ресурсларини иқтисод қилиш имконияти бевосита ўрганилди. Ортиқча истеъмолга сабаб бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан амалий тадбирлар олиб борилди.

Бухоро шаҳридаги Имом Бухорий маҳалласида тадбиркорлар учун энергия тежамкор ускуналар кўргазмаси ташкил этилди. Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг афзалликлари ва уларни талон-торож қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари хусусида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, Бухоро шаҳри ИИБ 3-сонли ИИБда мониторинг маркази ва жиноятчиликнинг олдини олиш фаолияти натижаларига эътибор қаратилди.
Шаҳардаги Бунёдкор маҳалласида еттилик тизими ва ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти, ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишлари ўрганилиб, масъулларга тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири