2012 йилнинг IV чорагидан бошлаб 478 МВт қувватга эга бўлган комбинациялашган циклли замонавий буғ-газ қурилмаси ҳам ишга тушди.

"Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти минтақадаги саноат корхоналари, кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда ижтимоий-маиший истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминловчи асосий манба ҳисобланади.

Республиканинг йирик иссиқлик электр станциялари қаторига кирувчи станция қурилиши ўтган асрнинг 60 йилларида Зарафшон дарёсининг чап қирғоғида, Навоий кон-металлургия комбинати таркибида Навоий шаҳридан 7 километр масофада жойлашган Самарқанд-Бухоро энергобоғлами марказида бошланган эди.

Иссиқлик электр станциясининг йирик истеъмолчилари таркибига вилоятдаги саноат корхоналари – Навоий кон-металлургия комбинати, «Навоийазот», «Қизилқумцемент» акциядорлик жамиятлари, шунингдек, минтақадаги қишлоқ хўжалигининг йирик насос станциялари ва бошқалар киради. Станциянинг эксплуатация фаолияти 1963 йилнинг февраль-март ойларида унумдорлиги соатига 220 тоннадан буғ бериш қувватига эга икки қозон ва ҳар бири 25 мегаватт қувватга эга иккита турбоагрегат ишга туширилиши билан бошланган.

2012 йилнинг IV чорагидан бошлаб 478 МВт қувватга эга бўлган комбинациялашган циклли замонавий буғ-газ қурилмаси ҳам ишга тушди. 478 МВт қувватли буғ-газ қурилмаси ишга туширилгач, станциянинг қуввати 1618 мегаваттни, иссиқлик қуввати эса соатига 518 гигакалорияни ташкил этди.

Жисмонан ва маънан эскирган ускуналарни модернизация қилиш энергия таъминотини барқарорлаштириш, маҳсулот бирлигига шартли ёқилғи сарфини камайтириш ҳамда энергетика ишлаб чиқариш жараёнларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш мақсадида 2012 йилда 478 мегаватт қувватли комбинациялашган циклли буғ-газ қурилмаси ишга туширилиши станция қувватларини модернизация ва реконструкция қилишнинг I даврини бошлаб берди.

Янги қурилманинг ишга туширилиши муносабати билан ишлаб чиқариладиган электр энергияси миқдори ошиши сабабли 220 кВ кучланишли Очиқ тақсимлаш қурилмалари нимстанцияси реконструкция қилинди.

II давр станцияни янада кенгайтириш ҳисобига ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, замонавий энерготежамкор технологияларни жорий этиш ва истеъмолчилар энерготаъминотини барқарорлаштириш мақсадида 2017-2019 йилларда 450 мегаватт қувватли буғ-газ қурилмаси лойиҳасини амалга ошириш билан давом эттирилди. Биринчи қурилмадан фарқли ўлароқ, ушбу лойиҳада 200 гигакалория (иссиқлик тармоғи учун 100 Гкал миқдорда иссиқ сув ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари учун 100 Гкал. саноат буғи кўринишида) иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш кўзда тутилган бўлиб, бу билан истиқболда станциянинг иссиқлик қувватларини ҳам янгилаш кўзда тутилди.

2019-2023 йилларда станцияни навбатдаги учинчи ва тўртинчи буғ-газ қурилмалари лойиҳасини амалга ошириш орқали кенгайтириш мўлжалланмоқда. Бу станция тараққиётининг III даврини бошлаб беради.

Ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш яқин йилларда Навоий кон-металлургия комбинатининг ишлаб чиқариш қувватлари ривожланиши билан боғлиқ. Айни пайтда ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари, қурилишни молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ кўплаб бошқа масалалар устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсири масалалари мажмуи экологик экспертизадан ўтказилди. Кармана ва Навбаҳор туман ҳокимликлари томонидан икки буғ газ қурилма ҳамда навбатдаги ушбу энергоблоклар қувватларини узатиш мақсадида 220/500 кВ кучланишли нимстанция қурилиши учун ер ажратиш масалалари ижобий ҳал қилинган.

Комбинациялашган циклда замонавий қурилмаларда 1 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун 220-235 грамм шартли ёқилғи сарф қилинади(солиштириш учун – анъанавий технологияларга асосланган қурилмаларда ушбу кўрсаткич 400 граммга бориб қолади ва ҳатто ундан ҳам ортиқроқни ташкил этиши мумкин). Дастлабки 478 МВт қувватдаги қурилманинг ишга туширилиши натижасида станцияда йиллик иқтисод қилиб қолинган табиий газ миқдори 350-400 миллион кубометрни, 2013-2018 йиллар мобайнида 2,3 миллиард кубометр газ тежаб қолиниб, 1 триллион сўм маблағ иқтисод қилинди.

Иккинчи навбатдаги 450 МВт қувватли қурилманинг ишга туширилиши станция бўйича ички истеъмолчилар учун қўшимча равишда йилига 3 миллиард 276 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Лойиҳанинг яна бир эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, унда Ўзбекистонда биринчи бор техник сув ўрнига ҳаво билан совутиладиган конденсатор ўрнатилган.

Янги қурилма ишга туширилиши билан 112 та иш ўрни яратилиб, йиллик табиий газ иқтисоди эса 500 миллион кубометрни ташкил этаётир.

Замонавий энергетик технологияларга асосланган инвестиция лойиҳаларининг кенг жорий этилиши натижасида 2023 йилга келиб иссиқлик электр станцияларида газ турбина қурилмалари ҳамда буғ-газ турбинали комбинациялашган циклли қурилмалар сони 21 тага етиши кутилмоқда. Бу ўз навбатида ана шу даврда жорий этилаётган янги қурилмалар учун 1 000 нафардан ортиқ малакали эксплуатацион ходимлар тайёрлаш вазифасини ҳам қўймоқда. Станция базасида энерготизим иссиқлик электр станциялари эҳтиёжлари учун ходимлар тайёрлаш Ўқув марказининг ташкил этилгани бу масалага ҳам ижобий ечим топишга хизмат қилмоқда. Марказ бевосита Япония халқаро ҳамкорлик Агентлиги (JICA)нинг молиявий ва техникавий кўмагида ташкил этилган бўлиб, 2018 йил охирида дастурларни тўла ўтган 14 нафар инструкторларга JICA экспертлари томонидан амалий ва назарий машғулотлар ўтиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар тақдим қилинди. 2019 йил июль ойида Ўқув марказига тижорат фаолияти олиб бориш учун расман лицензия олинди.

«Навоий ИЭС» акциядорлик жамиятида ҳар бирининг қуввати 650 МВт бўлган навбатдаги учинчи ва тўртинчи инвестиция лойиҳаларини жорий этиш мўлжалланмоқда. Бу билан минтақада энергетика ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда 500 кВ кучланишли электр тармоқларининг ривожлантирилиши – Навоий кон-металлургия комбинати томонидан Қизилқум бағрида аниқланган ўттизга яқин конларнинг ўзлаштирилиши муносабати билан электр энергияга бўлган эҳтиёжнинг қондирилишига қаратилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика тараққиётининг янги босқичи