Аввал хабар қилинганидек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Барқарор инфратузилма гуруҳи бошқарувчи директори Нандита Паршад ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директор Жужанна Харгитай бошчилигида делегация мамлакатимизда бўлди.

Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси тарихида энергетика лойиҳасини амалга ошириш учун давлат кафолатисиз биринчи корпоратив кредит ажратилиши тўғрисидаги ҳужжат имзоланди. У Энергетика вазирлиги ва ЕТТБ мутасаддилигидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида кредит олиш учун мандат хатининг имзоланишидир.  

 Унга кўра, молиялаштириш маблағлари 500 кВ Саримой-Жонкелди юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш учун инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ажратилади. Бу электр узатиш тармоғи мамлакатнинг икки вилоятида бўлажак шамол электр станцияларининг қувватини тўғридан-тўғри таъминлайди. Яъни, бу қуввати 500 МВт бўлган “БАШ” шамол электр станцияси (Бухоро вилояти) ва қуввати 500 МВт бўлган “Жонкелди” шамол электр станциясидир (Навоий вилояти).  

 Мазкур иккита шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда. 2021 йилнинг 24 январь куни лойиҳа бош пудратчиси билан аҳоли ва мамлакат иқтисодиётининг ўсиб бораётган талабини қондириш учун фойдаланиладиган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзоланган эди.  

 Насиба Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика соҳасида давлат кафолатисиз биринчи корпоратив кредит ажратилиши тўғрисида ҳужжат имзоланди