Google LLC мобиль иловаси Ўзбекистонда солиқ органларида рўйхатдан ўтди. Бу компания хизматларидан фойдаланганда, энди 15 фоизли ҚҚС ни ҳам ҳисобга олиш кераклигини англатади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда электрон шаклдаги товар ва хизматлар савдоси билан шуғулланадиган хорижий юридик фуқаролар жисмоний шахсларга кўрсатиладиган бундай хизматлар бўйича солиқ тўловчи ҳисобланади. Солиқ идораси ана шу мақсадда Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий интернет-компанияларга рўйхатдан ўтиш ва солиқ тўлаш имконини берадиган ҚҚС-офисни ташкил этди.
Олдинги йилларда Ирландияда рўйхатдан ўтган Google — Google Commerce Limited ва Google Ireland Limited компанияларининг шўъба корхоналари мамлакатимизда рўйхатдан ўтган эди.
Роман БОНДАРЧУК