Олмалиқ шаҳрида ҳамширалар ўртасида “Ҳамшира-2025” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ўтказилди. Танловда ҳудудлардан сараланган Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги 19 нафар ҳамшира иштирок этди. Улар 4 босқич бўйича ўз касбий маҳорати ва билимини синовдан ўтказди.

Иштирокчилар назарий билимларидан ташқари, симуляцион хонада беморларни қабул қилиш, ҳолатини баҳолаш, шифокор томонидан буюрилган тиббий муолажаларни дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида бажариш, вазифани бажаришнинг энг тўғри йўлини топганлиги, ўзини тута билиши ва жавобларига қараб баҳолаб борилди. 

Ҳакамлар томонидан баҳоланган натижаларга кўра, 1-ўринни Зангиота тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Шаҳноза Икромова эгаллади ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали ҳамшираси Маҳлиё Ҳакимова иккинчи ўринга, Янгийўл шаҳар Тиббиёт бирлашмаси, Оилавий поликлиника амалиётчи ҳамшираси Мухлиса Убайдуллаева эса учинчи ўринга муносиб кўрилди. 

– Мазкур танловда ғолиб бўлганимдан хурсандман, – дейди Шаҳноза Икромова. – Туманимизда ҳам кўплаб ҳамширалар фаол қатнашди. Мен учун муҳими ўзим учун янги билимларни олдим, устозлар олдида нималарга қодир эканимни кўрсатишга имкон бўлди. Эришган натижаларимиз эса жуда яхши бўлди. 

Шунингдек, танловнинг қуйи босқичларида фаол бўлган яна 36 нафар тиббиёт ходимлари бир қатор номинациялар билан ҳам тақдирланди. Барча иштирокчилар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эндиги навбат республика босқичига