Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши «Аҳолига парранда, қуён, эчки, қорамол асалари уялари тарқатиш ҳамда аҳолини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар» асосида семинарлар ўтказилмоқда.

Бунда эса Президентимизнинг 2021 йил 3 мартда қабул қилинган «Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2021 йил 14 июнда имзоланган «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳозирга қадар вилоятнинг Чироқчи, Яккабоғ ва Қамаши туманларида бу каби учрашувлар ўтказилди. Мақсад ҳар бир хонадонни қамраб олиш бўлиб, «хонадонбай» юриш тизимини самара беришини таъминлаш. Шунингдек, тегишли ҳужжатлар асосида субсидиялар ажратиш, кластер ва кооперациялар ташкил этиш ҳақида тушунтириш.

– Энг аввало, аҳолига ташкилотлар ва фермер хўжаликлари орқали парранда, қуён, қўй, эчки, қорамол ва асалари уялари етказиб беришни йўлга қўямиз, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. Хаитов. – Кейин тайёр маҳсулотни сотиб оладиган кластер ва кооперацияларни ташкил этишимиз лозим. Бунда эса бизга туман ҳокимларининг МФЙ лардаги ёрдамчилари бошчилигидаги ишчи гуруҳи яқиндан кўмак беради. Улар «Хонадон дафтари»ни юритиши ва амалга оширилган ишларни қайд этиши керак.

Яккабоғ туманида мўлжалланган семинар Эсат қишлоғида яшовчи Рустам Қудратов хонадонида ўтказилди.

– 10 сотих томорқа ва 40 бошдан зиёд қўчқор оиламиз тўкинлигини таъминлашда қўл келмоқда, – дейди Р. Қудратов. – Яқинда 25 бош қўчқорни сотиб, яхшигина даромад кўрдик. Бундан ташқари хонадонимдаги махсус катакларда товуқ, курка, ўрдак, ғоз ва қуён парваришлаймиз. Бундан ҳам яхшигина маблағ топамиз. Ветеринар билан доим маслаҳатлашиб турамиз. Ҳозирда чорва моллар ҳолати бўйича махсус дафтар тутилган бўлиб, ветеринар унга касалликларга қарши эмланганлигини қайд этиб боради.

Бир сўз билан айтганда, бу янги тизим замирида ҳам муҳим жиҳат: натижага ишлашдек, ҳаётий мезон мужассам.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди «хонадонбай» юриш тизимига эътибор қаратилади