Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 4 октябрда қабул қилган “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш, соҳада таъсирчан жамоатчилик назоратини ташкил қилишда яна бир муҳим ҳужжат бўлди.

Бюджетга кўра, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва харид чекининг фискал белгисини солиқ органларининг махсус “Soliq” мобиль иловасида матрицали штрих код — QR-код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк карталарига ҳар ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтариб берилмоқда.

– Қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Сирдарё вилояти давлат солиқ органлари томонидан тарғибот-тушунтириш ишлари олиб бориб борилмоқда, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими Рустам Абдуқодиров. – Ҳозирги кунда вилоятда 3758 та чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига майиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият юритаяпти. Ҳудуддаги бозорлар, йирик савдо мажмуалари, аҳоли гавжум жойларда баннерлар ўрнатилди. Савдо расталарига онлайн назорат касса машиналари ва тўлов терминаллари ўрнатилиб, уларнинг ишлатилиши назоратга олинган. Солиқ ходимлари бундай тадбирларда нафақат истеъмолчилар, балки сотувчилар, тадбиркорларни ҳам зиммаларидаги мажбуриятларни ҳис этишга чорлаяпти. Савдо-сотиқ қоидаларини бузишга нисбатан жавобгарлик муқаррарлиги эслатиб ўтиляпти.

– Илгари дўконлардан бирор маҳсулот харид қилганимда чек сўрамасдим, бунга эътибор ҳам бермаганман, – дейди харидор Гулбаҳор Одилова. – 1 фоизли кэшбек ҳақида эшитгач, бунга қизиқиб қолдим. Энди дўконларга кирганимда олган маҳсулотим учун чек олиб, уларнинг QR кодларини “Soliq” мобиль иловаси орқали сканерлаб рўйхатдан ўтказяпман.

Хулоса қилиб айтганда қарор ижроси натижасида истеъмолчилар қўшимча даромадга эга бўлади. Савдодаги товар айланишининг шаффофлиги таъминланади, ҳажми ошади, маҳаллий бюджет тушуми кўпаяди, шунингдек норасмий иш ўринлари легаллаштирилади, фуқароларнинг моддий манфаатлари ҳимоя қилинади, меҳнат шароитлари яхшиланади. Албатта, бюджетга тушган маблағ ижтимоий соҳалардаги муаммолар ечимига, “Обод маҳалла” давлат дастури ижросига, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга йўналтирилади.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди харид чекини олган истеъмолчи қўшимча даромад топади