Кадастр соҳасига оид аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бу борада коррупцияга йўл қўймаслик мақсадида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Нодир Сидиқов ҳамда бошқарма масъуллари томонидан Бахмал туманида ўтказилган йиғилиш айни масалага бағишланди.  

 Очиқ ва ўзаро суҳбат тарзида ўтказилган тадбирда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди. Жумладан, Бахмал тумани Нурафшон маҳалласи Тонготар қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Улмон Зикираева ўзи яшаб келаётган уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам сўради. Ўрганишлар натижасида У.Зикираеванинг мурожаати жойида ҳал этилди. 

  – Кадастр ходимларига раҳмат, мурожаатимни эътиборсиз қолдиришмади, – дейди Улмон Зикираева. – Йиллар давомида уй-жойимизни ҳужжатлаштиришимиз керак, деб ўйлаб юрардик. Ҳуқуқий билимимиз етишмаганлиги туфайли ҳужжатлаштиришга кўп пул кетса керак, деб ўйлаганимиз боис иш ортга сурилар эди. Мана бугун уйимизга кадастр ходимлари келиб, кадастр ҳужжатини берди. Энди бизнинг уй-жойимизнинг ҳам кадастр ҳужжати бор.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди уйимизнинг кадастр ҳужжати бор