Муносабат

Мамлакатимизда олий таълимни юрт тараққиётига пойдевор бўладиган, халқимизни рози қиладиган адолатли тизимга айлантириш бош мақсад сифатида эътироф этилмоқда. Жорий йил 6 май куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида олий таълим йўналишларини оптималлаштириш, қабул ва малака тизимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти ҳам айни мақсадларга ҳамоҳанг бўлди.

– Янги ўқув йили олдидан олий таълимни янги босқичга кўтаришга бағишланган мазкур тақдимот таълим сифатини ошириш, квоталарни тўғри йўналтириш, грантларни тақсимлашда адолатни таъминлаш ва ёшлар ўз устида тинимсиз ишлаши учун истиқболли дастур бўлди,  – дея ўз фикрини билдиради Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Тўлқин Тeшабоев. – Илгари давлат гранти асосида ўқишга кирган баъзи талабалар «грантга кирганман, ўқисам-ўқимасам ҳам диплом оламан», деган хаёлда ўқир эди. Энди таълим халқаро талаблар асосида янада очиқлик, шаффофлик тамойиллари билан такомиллашади.

Грантда ўқиётган талабаларнинг кредит модулида ўзлаштириш кўрсаткичлари паст дея қайд этилса, у эгаллаб турган грант имтиёзи – фанларни яхши ўзлаштирган бошқа талабага ўтказиб берилади. Бу нафақат талабаларни ўқишга жалб қилади, балки соғлом рақобат муҳитини ҳам шакллантиради.

Президентимиз мазкур йиғилишда таълимнинг ичига қандай кириб бориш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва унга қандай ёндашиш кераклигини яна бир бор эслатди, десак хато бўлмайди.  

Чунки олий таълим муассасаларида илгари маълум бир йўналишда иккита грант ажратилган бўлса, янги ўқув йилидан бошлаб юқори балл тўплаган абитуриентларга ўз йўналиши бўйича кўпроқ грант ўринлари берилади. Бу эса минглаб иқтидорли, билимли абитуриентлар ўқишга киришини кафолатлайди.  

Дарҳақиқат, мамлакатимиз тараққиётини таълим сифати билан боғлаган ҳолда сўнгги 7 йилда мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада мактабгача таълим қамров даражаси 27 фоиздан 72 фоизга, олий таълим эса 9 фоиздан 42 фоизга ошди. Ўз навбатида, олийгоҳлар сони 77 тадан 212 тага етди. Соҳада рақобатни қўллаб-қувватлаш ва хусусий секторни жалб қилиш орқали хорижий олийгоҳлар 24 тадан, нодавлат олийгоҳлар 27 тадан ошди.  

Олий таълим муассасалари кўпайгани сабабли чет эл ОТМларига ўқишга кириш камайди. Авваллари кўплаб ёшларимиз чет элдаги ўқишларга кириши туфайли турли муаммоларга, ноаниқ ахборот хуружлари таъсирига тушиб қолиши кузатилар эди. Шу важдан «ўзимизнинг юртда қачон ўқишга кириш осонлашар экан», деган талаб бор эди.  

Бугунги Янги Ўзбекистон ислоҳотларида бундай муаммолар рақамлаштирилган ҳолда, шу заминда ташкил этилди. Бинобарин, мамлакатимизда йилига 200 мингдан зиёд ёшлар диплом олиб, меҳнат бозорига кириб келмоқда. Танганинг икки томони бўлганидек, қанча олий маълумотли кадрлар кўпайса, уларга шунча иш ўрни яратиш устувор аҳамият касб этмоқда.  

Бугунги инвестицион жозибадорлик, яратилган қулай тадбиркорлик ва бизнес муҳити эвазига республикамизда йилига 3 мингдан зиёд саноат корхоналари ташкил этилиб, 146 минг янги иш ўрни яратилмоқда. Аммо айтиш жоизки, 25 мингдан зиёд муҳандис ва технологларга эҳтиёж борлиги аниқланган.  

Бу йўналишда 33 та давлат олийгоҳида кадрлар тайёрланса-да, таълим сифати талаб даражасида эмас. Илғор хорижий университетларда аллақачон тўхтатилган айрим фан ва мутахассисликлар ҳали ҳам ўқитилмоқда. Ўқув режа ва дастурларининг қарийб ярми меҳнат бозори ва халқаро стандартларга жавоб бермайди.  

Шу масалаларга ечим сифатида Президентимиз тақдимотда битирувчи кадрларнинг бандлигини таъминлаш, мутахассислигидан келиб чиқиб иш ўринлари яратиш, квоталарни ажратиш бўйича иқтисодий таҳлиллар олиб борди.

Бугунги кунда бакалавриатда 306 та йўналиш, магистратурада 625 та мутахассислик борлиги, аммо уларнинг айримлари халқаро стандартлар ва замонавий меҳнат бозори талабларига жавоб бермаслиги, малака тавсифни такомиллаштириш ва қўшимча қиймат яратишга урғу берди.

Шу ўринда эътибор қиладиган бўлсак, таълим сифатини ошириш борасидаги ислоҳотларда деканатларнинг ўрни беқиёс. Деканатлар иқтидорли талабалар гуруҳини тузиш, уларнинг фаолиятини назорат қилиш ва факультет бўйича иқтидорли талабалар билан шуғулланувчи илмий даражага эга бўлган ўқитувчиларни уларга бириктириб, фаолият юритади. Факультетда иқтидорли талабаларни аниқлаш бўйича кафедрага ўз таклифларини киргизиб, юқори рейтинг балига эга бўлган талабаларни иқтидорлилар гуруҳига ўтказишни мувофиқлаштиради.  

Президентимиз айнан деканатларнинг мақсад-вазифаларини янада кучайтириш, таълим жараёнларини рақамлаштириш, деканатлар ва бошқа маъмурий тузилмаларни оптималлаштиришга эътибор қаратди. Бинобарин, 2024-2025 ўқув йили бошлангунга қадар жараёнларни тўлиқ қайта кўриб чиқиб, янги тизимни жорий этиш бизнинг устувор вазифамизга айланди.  

Тан олишимиз керак, таълим тизимида ўтган 7 йилдаги жадал ва прагматик ислоҳотлар сабабли янгиланишлар юз берди. Илгари талабаларимиз янги ўқув йилини пахта далаларида чаноқлар билан кутиб олган бўлса, Президентимизнинг узоқни кўзлаб очиқ сиёсат юритиши, энг муҳими, мамлакат келажагини фақат таълимда кўриши талабаларга ўқув йилини олийгоҳларда кутиб олиш имконини берди.  

Кейинги таъкидлаб ўтилган асосий масала – олий таълимга қабул қилиш тизимини янада адолатли ташкил қилиш ва давлат грантларини иқтидорли йигит-қизларга йўналтириш бўлди. Ҳозирги қабул тизими, квоталарнинг тақсимланиши рақобатни тўлиқ таъминламаётгани. Масалан, айрим абитуриентлар юқори балл тўпласа-да, топширган олийгоҳининг квотаси сонига қараб, ўқишга киролмай қолиши мумкинлиги мисол келтирилди.  

Президентимизнинг тақдимотда «Бу тизимни адолатли йўлга қўйиш, ёшларга ва ота-оналарга етказиш зарур», деган сўзлари ижтимоий давлатимизнинг нақадар ривож топаётганини, ислоҳотларнинг ҳар бири халқни рози қилиш тамойили асосида бўлаётганини англатади.  

Мухтасар қилиб айтганда, қабул квоталарини иш берувчи талабларига мос, улар билан келишувга эришган ҳолда «Олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси» асосида ишлаб чиқишимиз зарур.  

Шу билан бирга, нафақат миллий меҳнат бозорида, балки халқаро меҳнат бозорида ҳам рақобатлаша оладиган, касб-ҳунар ва юқори малака тавсифга эга бўлган ватанпарвар кадрларни тайёрлаш устувор аҳамият касб этади.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди таълим халқаро талаблар, янада очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида такомиллашади