Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16-18 декабрь кунлари Президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди.

Бугунги кунда дунёнинг ривожланган давлатлари қаторида тилга олинадиган Корея Республикасининг барча соҳаларда тараққий этиши замирида таълим тизимининг намунали йўлга қўйилгани ётади. Ваҳоланки, Давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасига устувор аҳамият қаратилиши ҳам бежиз эмас.

Бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлардан кейин яна бир бор ишончимиз комил бўлдики, Ўзбекистон билан Кореянинг барча соҳалар қатори олий таълим бўйича муносабатлари ҳам янги поғонага кўтарилади. Хусусан, Президентимиз мулоқотлар давомида яшил иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва ижтимоий масалалар бўйича таълим йўналишларини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Ижтимоий соҳада кадрлар етказиб бериш масаласида Корея таълим вазири билан ўзимиз ҳам бевосита учрашув ўтказдик. Олий таълим муассасалари биноларини бориб кўрдик, ўқув жараёни билан танишдик. Энг муҳими, ўзбекистонлик талабалар билан ҳам учрашиб, уларнинг таклиф, мулоҳазаларини олдик. Ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга келишиб олинди.

Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистонда Кореянинг 5 та нуфузли олий таълим муассасаси филиали фаолият кўрсатаётган бўлса, таъкидлаш жоиз, 4 таси охирги уч йил ичида очилган.

Талабалар сони ҳозир 13 мингдан ошди. Ўзаро мулоқотлар чоғида эришилган келишувларга кўра, келгуси ҳамкорликнинг биринчи босқичида республикамиздаги мавжуд Корея олий ўқув юртларида таълим йўналишларини кўпайтирамиз.

Бунда, Давлатимиз раҳбари белгилаб берган яшил иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва ижтимоий соҳалар устуворлик касб этади.

Шунингдек, талабалар алмашинувини йўлга қўйишга ҳам келишиб олдик. Ўқиш бакалавр йўналишида 4 йил, магистратура билан бирга 6 йил. Агар, маҳаллий олий ўқув юртларимиз талабалари шу муддат оралиғида атиги бир-икки чорак Кореяга келиб ўқиса ҳам натижа бўлади. Кореяда дарслар қандай ўтилиши, амалиёт қай тарзда йўлга қўйилгани билан танишса, таълимга муносабати ўзгаради.

Масалан, шахсан ўзим ҳам вазир сифатида нималарнидир ўргандим, тажриба орттирдим. Эҳтимол, биз бу ерда гувоҳи бўлган тизим ҳақида назарий жиҳатдан билардик, лекин амалиётда кўриб, қолаверса, ўзимизнинг ўзбекистонлик талабалар билан суҳбатлашиб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Кореяда талаба суткасига 15 соат илм билан шуғулланмаса, вақтини ўқишга сарфламаса, кейинги босқичга ўтолмайди. Демак, талабанинг кўча-кўйда юришга, ҳар хил бефойда машғулотларга бўш вақти қолмайди. Яъни, фақат илм-фан, амалиёт билан шуғулланади.
Албатта, бу ерда кўрганимизни, олган тажрибамизни Ўзбекистон олий таълим тизимига тадбиқ қиламиз.

Энг муҳими, Давлатимиз раҳбари тмомонидан шундай топшириқ қўйиляптики, энди сон эмас, сифатга асосий урғу берилади. Зеро, таълимда сифат бўлиши шарт. Бу ёғига шундай талаб қўйилади.

Ўйлайманки, икки давлат раҳбарларининг учрашуви самараси сифатида, вазирлар, ҳукумат аъзоларининг ўзаро мулоқотлари жараёнида босқичма-босқич Корея билан алоқаларимиз янги, юксак поғонага кўтарилади.

Абдуқодир Тошқулов,
олий ва ўрта махсус таълим вазири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди сон эмас, сифатга урғу берилади