Ҳозир Халқ банкига юртимиздаги мингдан ортиқ қишлоқ фуқаролар йиғини ва улардаги 1,5 миллионга яқин хонадон бириктирилган бўлиб, банк ходимлари ушбу хонадонларнинг ҳар бирига кириб, аҳолининг ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кўмаклашмоқда.

Бугун ҳар бир юртдошимизнинг орзулари амалга ошмоқда 

"Халқ банкининг ходимлари хонадонимизга келиб, оиламиз учун қулай бўлган кредит тури ва унга керак бўладиган ҳужжатлар рўйхатини тақдим қилди. Бизга чорвачиликни ривожлантириш ҳақидаги таклиф жуда маъқул келди. Чорвачилик соҳасидан хабардор бўлганимиз боис ўша куниёқ чорва моллари харид қилиш учун 5 миллион сўмлик сармоя сўраб, банкка тегишли ҳужжатларни тақдим қилдик. Қисқа муддатда кредит олиб, тадбиркор бўлдик. Аслида ўз бизнесим бўлишини коллежда ўқиб юрган вақтларимдан орзу қилардим. Қарангки, режаларим амалга ошди. Юртимизда ҳар бир фуқарога давлат даражасида эътибор берилаётганидан қувончим чексиз".

Бу Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи Муҳаббат Умарованинг сўзлари.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида хусусий мулк ва тадбиркорликни янада ривожлантириш ва уларнинг таъсирчан ҳимоясини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Айтиш мумкинки, ана шундай эътибор туфайли бугун қайси бир хонадонга кирманг, бир оила учун керак бўладиган ҳамма нарсанинг мужассамлигига ишонч ҳосил қиласиз.

Жорий йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилиниши давлат ташкилотлари ва халқнинг янада жипслашиб, мустаҳкам ҳамкорликда фаолият олиб бориши учун муҳим қадам бўлди. Тадбиркорларнинг манфаатларини қонуний ҳимоя қилишни кучайтириш, банк фаолиятини замон талабларига мос равишда ислоҳ қилиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодиётнинг жадал ривожланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар минглаб юртдошларимизнинг дастурхонига ризқ, оилаларига файз олиб кираётгани бор гап, – дейди Халқ банкининг етакчи мутахассиси Саъдулла Мақсудов. – Бу борада тижорат банкларининг ҳам ўз ўрни бор. Хусусан, ходимларимиз ҳар бир хонадонга кириб, аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун мавжуд имконият ва шароитларни чуқур ўрганиб, махсус сўровлар орқали уларга йўл-йўриқ кўрсатмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг бу соҳага қизиқиш ва кўникмаларини ошириш ҳамда тадбиркорликка оид қонун ва низомлар билан кенгроқ таништириш мақсадида махсус буклет шаклидаги намунавий бизнес лойиҳалари ҳам тарқатилмоқда.

Ҳозир Халқ банкига юртимиздаги мингдан ортиқ қишлоқ фуқаролар йиғини ва улардаги 1,5 миллионга яқин хонадон бириктирилган бўлиб, банк ходимлари ушбу хонадонларнинг ҳар бирига кириб, аҳолининг ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кўмаклашмоқда. Бунда тадбиркорликни бошловчилар учун чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, касаначилик, ҳунармандлик, тикувчилик, сартарошлик, қандолатчилик каби 20 дан зиёд йўналишда молиявий хизматлар таклиф қилинаётир. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича сўровномалар ўтказиш ва тегишли амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида мингга яқин малакали банк ходими масъул қилиб бириктирилган.

Банкнинг матбуот хизматидан маълум қилишларича, ҳозир 113 мингдан зиёд хонадон ўрганилган бўлса, шундан 21 мингдан ортиғи тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган.

– Президентимизнинг топшириғига биноан банклар вакиллари аҳоли билан учрашаётгани барча қатори мени ҳам қувонтирди, – дейди Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро Муҳаммадсодиқ Ваҳобов. – Куни кеча Халқ банкининг туман филиали ходимлари уйимизга келиб, оила аъзоларимнинг фикрларини инобатга олиб, биз учун қулай бўлган кредит турларини тавсия қилди. Бизнес режам асосида кредит олиб, бизнесимни йўлга қўйишга қарор қилдим. Насиб қилса, оилам иш билан таъминланади, қўшимча даромадга ҳам эга бўламиз.

Ўрганишлар натижасида қишлоқ жойларда чорва, парранда, балиқ, асалари ва қуёнчиликни ривожлантириш, умумий овқатланиш хизматлари ва иссиқхоналар ташкил этишга талаб юқори эканлиги аниқланди. Шаҳарларда асосан тикувчилик, тўқимачилик, маиший ва умумий овқатланиш хизматларига қизиқувчилар кўплиги кузатилмоқда.

– Мен узоқ йиллардан бери тадбиркорлик билан шуғулланаман, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги “Баҳодир Мақсуд” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Мақсудов. – Ажратилаётган кредитларнинг аксарияти анчадан буён ёдимиздан кўтарилаётган айрим йўналишларнинг қайта тикланишига сабаб бўлаётгани мени қувонтирди. Масалан, туячиликни олайлик. Туянинг сути, жуни жуда ноёб экани аллақачон исботланган. Қадимдан туя сути шифобахш дори сифатида истеъмол қилинади. Халқ банкидан туячиликни ривожлантириш бўйича кредит олиб, 80 бош туя олиб келишни режалаштирганмиз.

Банк ҳозирга қадар ана шундай йўналишларда ўз фаолиятини бошлаган шахсий ёрдамчи хўжаликларга қарийб 2,2 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратди. Натижада 460 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

– Ҳали тажрибага эга бўлмаган тадбиркор учун ишни бошлаш осон кечмаслигини яхши биламан, – дейди “Урганч Фарангиз Диёрбек” хусусий корхонаси раҳбари Иноят Юсупов. – Айниқса, фаолиятини оқилона йўлга қўйган тадбиркорлар банкка чақирилиб, уларга қўшимча имтиёзли кредитлар таклиф қилинаётганини эшитиб, хурсанд бўлдим. Бунинг самарасида ҳам бизнес кенгаяди, ҳам янги иш ўринлари яратилади. Халқ банки юридик ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларга ана шундай кредитларни таклиф қилиб, шу орқали қўшимча иш ўринлари яратишни мақсад қилгани айни муддао бўлди.

Халқ банкида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлардан мақсад халқимиз турмуш даражасини юксалтириш ва шу орқали юртимиз иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшишдан иборатдир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди мен ҳам тадбиркорман