Тошкент тумани “Келес” сув иншооти маҳаллаларга ичимлик сув етказишни бошлади.

Мазкур иншоот 1979 йилда қурилган бўлиб, 13 минг аҳолига ичимлик суви етказиб бериш қувватига эга эди. Кейинчалик ҳудудда эҳтиёж ортиб бориши натижасида, кўплаб муаммолар юзага келди. Муаммоларнинг кети узилмади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, охирги йилларда кўрилган зарур чоралар туфайли ҳудудга 4 дона замонавий насос агрегати ўрнатилди. Бу эса 92 фоиз аҳоли (116 минг 720 та ) хонадонларига узлуксиз тоза ичимлик суви кириб боришини таъминлайди.  

Айни кунларда туманнинг “Боғизилол”, “Эъзоз” маҳалла фуқаролар йиғиларида ҳам хитойликлар билан ҳамкорликда сув таъминотини яхшилаш учун қуриш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, сиғими 1,5 ярим куб 2 та сув сақлаш иншооти барпо этилади ва шу билан бирга аҳоли хонадонларига сув қувурлари тортиш ишлари яқин кунларда якунига етказилади.

Жорий йил якунига қадар, Тошкент вилояти аҳолисининг 80 фоиздан ортиғи ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади. 2030 йилда бу кўрсаткич 100 фоизга етиши режа қилинган.

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди Келесда сув муаммоси бўлмайди