Маҳаллий Кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у жамоатчилик асосида фаолият юритиши, муддатидан олдин лавозимдан озод қилиниши мумкинлиги қонун билан белгиланяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Қуйи палатанинг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида ҳокимлар номзоди Кенгашларда кўриб чиқилаётганда улар ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий Кенгашларга тақдим этиши назарда тутилмоқда. Шунингдек, ҳокимларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари орасидан тайинланиши ва тасдиқланиши ҳақидаги талаб бекор қилиниб, уларнинг депутат этиб сайланиши мумкинлиги акс этяпти.

Фракция аъзоларининг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга, жойларда ҳокимиятлар бўлиниши принципини тўлақонли рўёбга чиқаришга ва ҳудудий бошқарувни “аҳоли манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида йўлга қўйиш имконини беради.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди ҳокимлар Кенгашларга раислик қилмайди