Халқимизда "Топганинг тўйларингга буюрсин", деган дона ҳикмат бор. Бунинг замирида нечоғли чуқур маъно борлиги Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Унда давлатимиз раҳбари ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун келгуси йилдан «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилишини эълон қилди. Ҳар бир вилоятнинг солиқ ундирилиши паст бўлган биттадан туманида тажриба тариқасида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади. Бундан тушган маблағ «Маҳалла бюджети»га ўтади. Бу дегани маҳалла ўзини мустақил тасарруф этади, шу ҳудудда тўланадиган солиқ ўзларининг «чўнтаги»да қолади.

Бу янгича тизимнинг нечоғли катта аҳамиятга эгалиги ҳақида айтадиган бўлсак, илгари маҳалла мутасаддилари ўз ҳисоб рақамида ўзлари тасарруф этадиган маблағ йўқлиги учун фақат ҳомийлар ёрдамига кўз тикиб туришар эди. Эндиликда маҳалла ўз бюджетига эга, қўли узун бир ташкилотга айланади.

Бундан кўзланган мақсад битта – у ҳам бўлса, қишлоқларда яшаётган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш, одамлар учун қулай яшаш шароитлари яратиш, уларни ҳаётидан рози қилишдек улуғвор мақсадлар мужассам. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари мазкур йиғилишда ҳар доим ислоҳотлар натижасини одамлар ўз ҳаётида, маҳалласида сезиши муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.  

Шу маънода жорий йилги дастурлар доирасида 4 минг 100 та маҳаллани обод қилиш, болалар боғчаси, мактаб, соғлиқни сақлаш, сув, электр, канализация билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилишга бюджетдан қарийб 29 триллион сўм маблағ ажратилгани айтилди. Бунинг эвазига 434 та маҳаллада ички йўллар таъмирланди. 672 та маҳаллага ичимлик суви тармоғи тортилди. 34 та янги мактаб барпо этилди, 338 таси реконструкция қилиниб, 360 таси таъмирланди, уларда қўшимча 78 минг нафар ўқувчи таълим олишига имконият яратилди. Шунингдек, 580 та трансформатор, 20 минг километр тармоқлар янгиланиб, 413 та маҳалладаги 1,5 миллион аҳолининг электр таъминоти яхшиланди.

Демак, бугунги кунда юртимизда 9 минг 370 та маҳалла бўлса, Президентимиз топшириғига кўра, уларнинг ҳар бирига борилиб, аҳолини қийнаётган муаммолар рўйхати шакллантирилади. Асосан йўл, ичимлик суви, суғориш тизими, электр таъминоти, таълим ва тиббиёт борасида кўтарилган 12 мингта масала ҳал этилиши юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Яна бир муҳим масала – 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинди. Юртимизни обод, гўзал ва ҳар томонлама кўркам бўлиши шу заминда яшаётган эл-улуснинг ўзига боғлиқ. Шундай экан, йиғилишда куюнчаклик билан айтилган ҳар бир топшириқ ва ташаббусни қўллаб-қувватласак, амалий ишларга бош қўшсак, албатта, мақсадга етамиз.  

Барно МИРЗАМОВА,  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди ҳар бир маҳалланинг ўз «бюджети» бўлади