«EMIT-SOLUTION» МЧЖ масъулияти чекланган жамиятдан акциядорлик жамиятига айлантирилган ҳолда қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорини эълон қилади.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги “Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида"ги қарорида белгиланган тўлов ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган янги талаблар муносабати билан қабул қилинди.
«EMIT-SOLUTION» МЧЖ акциядорлик жамияти мақомига ўтиш муносабати билан барча манфаатдор шахсларни кредиторлар томонидан ёзма талаблар қўйилиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилади. Ёзма талаблар Тошкент ш., Юнусобод тумани, Бодомзор йўли кўчаси, 1-ўтиш жойи, 85-бино манзилига юборилиши лозим.
Биз ҳамкорларимиз ва мижозларимиз билан шаффоф ва очиқ мулоқотга интиламиз ҳамда ушбу қароримиз кўрсатилаётган хизматларимиз сифатини яхшилашига ва бозордаги ўрнимизни мустаҳкамлашига ишонамиз.
Реклама асосида