Луқма

Қўл телефонимга Мажбурий ижро бюросидан sms  хабар келди. Унда 10052406380701 сонли  ижро ишига кўра юридик шахс фойдасига 3.159 014 сўм қарздорликни,  340 000 сўм давлат божи тўлови, 17. 000 почта харажатини ўз вақтида тўламасам, мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилиши тўғрисида маълум қилинган. Бунинг нималигини аниқлаш мақсадида mib.uz сайтига кирдим. Сайтда  3.159 014 сўм асосий қарздорлик, 157 950.70 сўм ижро йиғими суммаси кўрсатилган экан.

Айбимни билиш учун МИБнинг Тошкент шаҳри Сергели тумани бўлимига бордим. МИБ ижрочиси Жавоҳир Ҳожиев қўлимга суд қарорининг нусхасини берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси Н.Э. Ҳамроевнинг 2024 йил 1 апрелдаги 2-1801-2402/10173 рақамли буйруғида  мендан “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ ҳисобига мажбурий тўловлардан вужудга келган 3.142.014 сўм, 17 000 сўм почта харажати ва 340 000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Судга ҳужжатларни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ манфаатини кўзлаб тақдим қилган.

Масалани тушунгач, жаҳлим чиқди. Ахир, менинг номимдаги ҳозир ўғлим яшаётган ҳовлида йигирма йилдан буён марказлашган сув тармоғи бўлмаган-ку?!  Ўтган йилми ёки шу йилнинг бошидами кўчамизга ичимлик суви тармоғи тортилди. Аммо баландликда бўлгани учунми бизга сув чиқмаяпти. Биз шу ҳовлига келган 2001 йилдан буён сувни сотиб олиб ичамиз. Ҳозир ҳам чиқмаган ичимлик сувига ўғлим пул тўлаб юрибди.

Аввало, ҳужжатларни судга тайёрлаган “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ мутахассислари нимага асосланиб бу қарздорликни чиқариб беряпти? Тадбиркорлик субъектини ҳимоя қилиб судга ариза киритган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг масъуллари ҳақиқий ҳолатни аввал ўрганиб, кейин ҳаракатларни бошлагани маъқул эмасмиди?

Мен ўйлаяпманки, судга тақдим қилинган “қарздор”лар рўйхати узун ва ноҳақ жабр чекувчи битта мен эмасман. Чунки Қарши шаҳрида ичимлик суви таъминотининг аҳволини ҳамма билади.

Судья  буйруғида келтирилган туғилган жойим, яшаётган кўчам, иш жойим тўғрисидаги маълумотлар ҳам нотўғри. 

Бу пала-партишликнинг замирида нима ётибди? Оддий фуқаролар тақдирига бефарқлик, уларни менсимаслик, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиш. Давлат идоралари тақдим қилган ҳужжатларнинг тўғри-нотўғрилигига қизиқмасдан суд қарорини  чиқариб юборишни бундан бошқача изоҳлаб бўлмайди.

Ҳурматли судья жаноблари, сиз Ўзбекистон номидан  даъвогар ва айбдор томонларни  тинглаб, етти ўлчаб, бир кесадиган, холис ва адолатли ҳукм чиқарадиган учинчи  ҳокимият вакилисиз. Сиз лавозимингизга Президент буйруғи билан тайинланасиз. Президентимиз эса ҳар бир чиқишида амалдорларга халққа қайишинглар, оддий одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинглар, дейди.

Бу ноҳақ ҳисобланган қарздорликни ўғлим ўтган йили тўлаган экан. Сиз эса 2024 йил 1 апрелда суд буйруғи чиқаряпсиз.  “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ Қарши шаҳар филиалининг “Тайпатов Абдижалолнинг қарздорлиги мавжуд эмас” деган маълумотномасига биноан МИБ ижро ишини тамомлади. Фақат давлат божи  ва почта харажати тўловлари қолди. Бу пулни судга ариза берган Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси тўлайдими ёки нохолис, асоссиз буйруқ чиқарган судья жанобларими? Буни энди билмадим. 

Халқ тилида айтсак, бу ҳолатни “емаган сомсага пул тўлаш” дейилади.

Буни матбуотга олиб чиқмаслигим ҳам мумкин эди. Бироқ, ўйлаб қарасам, журналист бўлатуриб менки ўз ҳақ-ҳуқуқимни ҳимоя қилолмасам, “хўп” деб кетаверсам, оддий фуқаролар нима қилади?

 Ушбу эътирозномани ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашадиган судьяларга бир сабоқ бўлсин, деб ёздим.

Абдижалол Тайпатов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Емаган сомсага пул тўлаш” ёхуд Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига эътирознома