Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги фармони асосида ҳар бир маҳалла, кўчаларда, корхоналар атрофида ободонлаштириш, кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасидаги “Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан фармон ижросини таъминлаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Долзарб 40 кунлик” акцияси ўтказилмоқда.  

Айни пайтда завод томонидан “Элобод” шаҳарчаси фуқаролар йиғини ва корхонанинг цех ҳудудларида дарахт ва манзарали кўчат экилмоқда. Бунинг учун корхона ҳисобидан 9 минг 806 туп мевали, 11 минг 144 туп манзарали дарахт кўчати олиб келинди. Акция бошланганидан шу кунга қадар 14 минг 297 туп манзарали, 7 минг 36 туп мевали дарахт кўчати экилиб, парваришланмоқда.  

Корхонанинг экология бўлими ходимлари ёшларга кўчат экишда ўз тавсияларини бериб, кўкаламзорлаштириш ишларига бош-қош бўлмоқда. Кўкаламзорлаштириш лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилиши корхонанинг масъул ходимлари томонидан назоратга олинган. Аҳолининг экологик маданиятини оширишга ва ўзлари яшаётган маконнинг табиатини асрашга ўз ҳиссаларини қўшишга барча цехдан 326 нафар ишчи, асосан ёшлар фаол иштирок этмоқда. Мақсад, ҳар бир экилган ниҳолни асраб қолиш ва атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшишдир. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элобод янада обод бўлади