Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Элликқалъа туманида “Адлия сайли” ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири Э.Турсунов фуқароларга амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, Оролбўйида фаолият юритаётган тадбиркорларга яратиб берилаётган қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳити, бизнес юритиш учун мавжуд шароитлар, қонунчиликдаги бошқа имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Тадбир “Саломатлик учун беш минг қадам” акцияси билан бошланди. Ҳарбий оркестрлар билан ҳамкорликда “Ёшлар сайли”, Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги кўргазмали чиқишлар, тумандаги спорт мактаби ўқувчилари иштирокида спортнинг каратэ, кураш ва камондан ўқ отиш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. 

Сайлда ёшларга ёши улуғларни эъзозлаш, қадриятларимизни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни ўргатиш ва панд-насиҳатлар бериш мақсадида “Уч авлод учрашуви” ўтказилиб, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий оркестри ижросидаги концерт дастури иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Бундан ташқари, аҳоли, шу жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси, тадбиркорлар қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмаси, тиббий кўрик ташкил этилди. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш, уларни маданий, маърифий ва спорт тадбирларига фаол жалб қилиш мақсадида амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ёшларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳис-туйғуларини ва ҳуқуқий билимларини кучайтириш, интеллектуал тафаккурини ривожлантириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ва “Ранглар жилоси” расмлар танлови ўтказилди.

Сайлда фуқаролар мурожаатлари ҳам эътибордан четда қолмади. Элликқалъа тумани адлия бўлими ФҲДЁ бўлими томонидан ёш келин-куёвлар никоҳдан ўтказилиб, уларга гувоҳномалар топширилди. Шунингдек, кўп йиллардан буён никоҳдан ўтмасдан гувоҳнома ололмай юрган эр-хотин мурожаати ижобий ҳал этилди. Туман ҳокимлиги ва бошқа муассасалар билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган икки нафар фуқарога аравача топширилди. 

Туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига 20 дан ортиқ сайёр давлат хизмати кўрсатилди. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказишда амалий ёрдам берган муассаса ва ташкилотлар вакилларига Адлия вазирлиги томонидан ташаккурнома, фаол иштирок этган ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа китоблар жамланмаси совға қилинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элликқалъада “Адлия сайли” ўтказилди