Жамиятда бир кимсанинг битта жиноий қилмиш билан олти марта судланганини ҳеч эшитганмисиз? Лекин, ҳаётда сўқир кўзи очилмайдиган, қилмишларидан тегишли хулоса чиқариб олишни хаёлига келтирмайдиган ана шундай шахслар ҳам учраб турар экан.

Бунга 50 ёшни қаршилаган Акобир Жумаев (исм-шарифлар ўзгартирилган) нинг қилмишлари яққол мисол бўлади.  

А.Жумаев ҳаётининг кейинги 15 йилида фирибгарлик жиноятларини содир этгани учун оз эмас, беш марта қонуний жазога тортилган. Ҳар гал унга нисбатан жазо тайинланаётганда, қилмишидан тегишли хулоса чиқариб, ҳаётда тўғри йўлни топиб олишига имконият берилган. Аниқроқ айтганда, баъзан суд томонидан озодликни чеклаш жазоси, бошқа бир сафар ахлоқ тузатиш иши жазоси қўлланилган. Аммо сўқир кўзлари очилмаган бу кимса ҳар сафар жазодан озод бўлгач, “эски ҳунари” ни қайта такрорлашдан тийилмаган.  

Афсуски, ўтган йили Акобир яна фирибгарлик жиноятига қўл уриб, суд залининг қора курсисига ўтирди.  

Бу жиноий иш у Ангор туманида яшовчи Гулбой Юсупов билан танишиб қолгач, бошланди. Акобир янги танишига тегишли автомашинада турли жойларга бирга бориб, олма ва бошқа турдаги мевалар олди-соттиси билан шуғулланишини айтади. Ўтган йилнинг май ойи охирларида танишган ҳайдовчининг тез ишончига кириб, агарда уни машинаси билан айтган жойига олиб борса кунига 200 минг сўмдан беришини қуюқ ваъда қилади. Соддагина Гулбой ҳам бир ой унинг хизматида бўлади. Ой якунида Акобир билан келишилган ваъда бўйича унга 5 миллион 750 минг сўм пул бериши керак бўлса-да, бу маблағни беришни пайсалга солади. Бундан ташқари, фирибгарликнинг ҳадисини олган бу кимса ўтган йилнинг 19 май куни Г. Бўриевдан етти кун муддатда қайтариш шарти билан нақд 12 миллион 36 минг 200 сўмни қарзга олиб, бу маблағни ҳам келишилган муддатда қайтариб бермай, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборади.  

Акобир бир ойлик ҳаракатлари чоғида қўлга киритган “ўлжаси”ни кўз олдига келтиргач, ўзини “ишлари” яна юришаётгандек ҳис этиб, фирибгарлигини давом эттиришга аҳд қилади. Шу мақсадда Ангор туманида яшайдиган А. Гулбоев ва бошқалар билан танишиб, уларнинг боғларига келади. Турли мевалар савдоси билан шуғулланишини айтиб, боғбонларнинг ҳам гапини олади. Пишиб етилган олма ва бошқа меваларни савдолашиб, келишилган пулни икки кунда беришни қуюқ ваъда қилади. Белгиланган муддат ўтиб кетгач ҳам савдолашилган пулни бермасдан, боғбонларга 53 миллион 736 минг 200 сўм миқдорида моддий зарар етказади.  

Ана шундай қалтис ҳаракатлари уни яна суд залига етаклаб келди. Чунки, устаси фаранг фирибгардан жабр кўрган соддадил фуқаролар муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилгач, Акобир қўлга олиниб, унга нисбатан олтинчи жиноят иши қўзғатилган эди.  

Суд залида ундан алдов йўли билан олинган бу маблағларни нега қайтармагани, уларни қандай мақсадларда шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборгани сўралганида ер чизишдан нарига ўтолмади. Фақатгина қилмишидан пушаймон эканини қайта-қайта такрорлашдан ўзга чораси қолмади.  

Жиноят ишлари бўйича Ангор тумани суди Акобир Жумаевга нисбатан тегишли жазо чораси тайинлади. Бироқ, эллик ёшда олган бу жазодан фирибгар тўғри хулоса чиқарадими? Белгиланган жазо муддатини ўтаб бўлгач, у яна эски қилиқларини бошлаб юбормайдими? Масаланинг бу тарафларини энди Акобир Жумаев панжара ортида чуқур ўйлаб, тўғри ҳаётга қайтади, деган умиддамиз. Ҳа, жамиятимизда ҳеч қандай жиноий қилмиш жазосиз қолмайди. Шунинг учун бебаҳо умрни эзгу ишларга бағишлаб, ҳаётда ўзидан яхши ном қолдиришга не етсин?!  

Суюн Бўтаев,  

Жиноят ишлари бўйича  

Сурхондарё вилояти Ангор туман суди раиси  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эллик ёшли фирибгар олтинчи марта қамалди