Елканли спорт тури оммалашмоқда
Охирги йиллар мамлакатимизда Елканли спорт тури билан шуғулланувчилар сафи ортмоқда. Бунинг учун Тошкент вилоятида ҳам зарур шароитлар яратилган. Муҳими, бу каби мусобақалар спортчиларнинг халқаро ареналарга ҳам муносиб қатнашишига ёрдам беради.
Жорий йилнинг 12-16 июль кунлари Тошкент вилояти Туябўғиз сув омбори спорт базасида Елканли спорт тури бўйича Республика мусобақаси бўлиб ўтди. Унда “Виндсерфинг” дастурида Республика ҳудудларидан келган 50 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.

Қатнашчилар белгиланган масофалар бўйича ўз маҳоратини кўрсатди.
Мусобақа натижаларига кўра, 16 ёшгача бўлган ўғил болаларнинг ёш тоифасида 1-ўрин Даниил Калашников, 2-ўрин Богдан Жемчугов ва 3-ўрин Артур Бабановга насиб этди.

55 ёшгача бўлганлар ўртасида 1-ўринни Андрей Аҳмедов, 2-ўринни Евгений Овчаров ва 3-ўринни Игор Платонов қўлга киритди.
Фахрийлар орасида эса, 1-ўрин Александр Шашков, 2-ўрин Валерий Георгиу, 3-ўрин Виктор Канонеровга насиб этди.
А.Мусаев,ЎзА.