21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Тил – миллат бойлиги, миллат қиёфаси. Ҳеч қайси инсон она тилини танламайди. У инсон билан бирга туғилади.

Узоқ йиллар она тилимизга эътибор сусайган эди, унинг қадри, обрўси ҳақида чуқур ўйлаб кўрилмади. Ўзга тилда гаплашдик, бошқа тилда иш юритдик, болаларимизни ўз она тилимиздан узоқлаштирдик. Ўз тилимиздаги сўзларни билмаслигидан хавотирланмадик, ўзганинг тилида сўзлашишидан фахрландик. Ўз тилимизни билиш уят, бошқа тилни билишимиз маданиятлилик белгиси ҳисобланди. Тилимизнинг бошқа тиллар соясида қолиб кетгани аччиқ ҳақиқат...  

Мамлакатимизда “Давлат тили тўғрисида”ги қонун мустақилликка эришмасимиздан аввал қабул қилинди. Бу, албатта, катта жасорат эди. Она тилимизни ҳаётимизда тўлақонли жорий этиш, унинг мавқейи ва нуфузини ошириш чоралари кўрилди. Бироқ қонун ўз даврида тўлақонли бажарилди, деб айтолмаймиз. Давлат тилини ҳаётимизнинг барча соҳаларига татбиқ этишда муаммолар ва камчиликлар бор эди.  

Яқин йиллардан бошлаб бу масала янги ислоҳотлар кун тартибига қўйилди.

Давлат тили қоидаларига тўлақонли амал қилмаслик, давлат тилида иш юритмаслик барча соҳада мавжуд камчилик бўлса, кўчаларда, ташкилот ва иншоотлар пештоқидаги ёзувларнинг бошқа тилда, имловий хатоларда ёзилиши, телевидениеда, кино ва турли оммавий кўрсатувларда шеваларда гапирилиши, энг муҳими, ёшларнинг ўз она тилини билмаслиги каби жиддий муаммолар борган сари жамиятимизда илдиз ота бошлади.

Миллатимиз маданияти, азалий қадриятларини, она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш ҳар доимгидан кўра жиддий масала бўлиб юзага чиқа бошлаган бир пайтда давлат тили борасида муҳим ислоҳотлар сари дадил қадам ташланди.

Янгиланаётган Ўзбекистон ислоҳотлар майдонида она тилимизни ривожлантириш борасидаги эзгу ишлар 2019 йил 21 октябрь куни “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони қабул қилиниши билан бошланди. 2020 йил 20 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Давлат тилини ривожлантириш департаменти, кейинчалик унинг ҳузурида Атамалар комиссияси фаолияти ташкил қилинди.

2020 йил 10 апрель куни эса яна бир муҳим тарихий ҳужжат – “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди.  

Шунингдек, 2021 йил 10 февралда Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2023 йилнинг 1 январидан барча ёзувлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиши белгиланган.

Ўтган яқин йиллар мобайнида давлат тилини ривожлантириш, ўзбек тилининг мавқейини оширишга қаратилган 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Мазкур ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишга эришишга, давлат тилида иш юритишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган ишда иштирок этувчи шахсларга таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш, суд ҳаракатларида иштирок этиш ҳуқуқи ва судда она тилида ёки улар биладиган бошқа тилда сўзлаш ҳуқуқи таъминланади”, деб белгиланган.  

Шу нуқтаи назардан, суд-ҳуқуқ тизимида, хусусан суд жараёнлари, аввало, давлати тилида, агар бошқа миллат вакили бўлса, таржимондан фойдаланган тартиб олиб борилади.

Она тилимиз нуфузи ва обрўсини сақлаш мақсадида, нафақат давлат тилида иш юритишга эришишимиз, балки ўзбек тилининг софлиги ва жозибадорлигини, нутқ ва сўзлашиш маданиятига ҳам долзарб масала сифатида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.

Айниқса, соҳамизда судьялар чиқараётган ҳукм ва қарорлар тили лексикаси, савияси, шунингдек, уларнинг фикрни тўлақонли, мазмунли, мантиқли ифодалаш учун ўз она тилини мукаммал билиши жуда муҳим.

“Тил — тафаккур жамоли”, деган эди Абдурауф Фитрат. Тафаккуримиз юксалиб, фикрлаш тарзимиз ошиб боргани сайин тилимизнинг олмос қирралари ўзини намоён этаверади.  

Шоира Эрметова,

Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича  

Чирчиқ туманлараро суди судьяси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элини севган тилини ҳам севади