Қарор ва ижро

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятда давлат мулки объектлари негизида амалга оширилаётган ишлар юзасидан журналистлар учун пресс-тур ўтказилди.

Вилоят бўйича ўтган 11 ой давомида 127 та активлар “E-Auksion” электрон савдоларига чиқарилди. Шу даврда 81 та давлат активлари жами 104,3 миллиард сўм қийматда, 760,0 миллиард сўм инвестиция киритиш ва 1 минг 318 та янги иш ўрни яратиш шарти билан сотилди.

Шу даврда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар билан сотилган 59 та объект ишга туширилиб, уларга 148,2 миллиард сўм ҳамда 94,2 миллион доллар инвестиция киритилди. Бунинг натижасида 2 минг 716 та янги иш ўрни яратилди.

Мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар бўйича дастлабки манзил Ангрен шаҳрида жойлашган, бир неча йиллардан бери зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор, асосий хомашёси бўлган макулатура етишмаслиги сабабли фаолият юритмаётган “ANGREN PACK” корхонаси бўлди.

Мазкур объектнинг устав фондидаги 25 фоиз давлат улуши Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июлдаги тегишли қарорига асосан «НИКОЛ ПАК» МЧЖга 25 миллион доллар миқдорида сотилган. Жумладан, келишув бўйича айланма маблағларини тўлдириш учун 13,5 миллион доллар ва инфратузилма ва биноларни тиклаш, шунингдек, қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун ускуналар ва қурилиш-монтаж ишларини сотиб олиш учун 11,5 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш шарти билан «ноль» харид қийматида харид қилинди.

Ўтган вақт давомида инвестор томонидан шартнома шартларига мувофиқ 25,6 миллион доллар миқдорида инвестиция жамиятга тўлиқ жалб қилиниб, мажбуриятлар тўлиқ бажарилди. Дастлаб мазкур корхонада қайта реконструкция ишлари амалга оширилиб, биноларнинг жами 60 минг квадрат метр том қисмлари тўлиқ янгиланди. Кейинги босқичда Германия технологияси асосида қоғозни ўрамларини ишлаб чиқарадиган замонавий ускуналар ўрнатилган бўлиб, бир суткада 156 тонна қоғоз тайёрланади.  Шунингдек, Таиланд, Хитой давлатлари технологиялари асосида қоғоз қутиларни ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Бир ойда 1,5 миллион метр ҳажмда маҳсулот тайёрланади. Келгусида бу кўрсаткични 8 миллион метрга етказиш режалаштирилган.

– Ҳозир бу ерда 240 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Улар учун барча қулайликлар яратилган, – дейди «НИКОЛ ПАК» корхонаси техник директори Лазиз Ҳошимов. – Тайёрланаётган маҳсулотлар учун ишлатиладиган хомашёнинг 90 фоизи Россия Федерациясидан олиб келинади. Бугунги кунда корхона қоғоз маҳсулотларининг 80 фоизи ички бозорга етказилса, қолган қисми талаб асосида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилиняпти.

Навбатдаги манзил Олмалиқ шаҳри Фурқат маҳалласида жойлашган собиқ 14-сонли боғча биноси негизида ташкил этилган «Болажонлар олами» номли хусусий мактабгача таълим ташкилоти бўлди.

[gallery-5178]

Мазкур объект очиқ аукционда “TIA JAHON” масъулияти чекланган жамияти томонидан 15 та иш ўрни яратиш ва 800,0 миллион сўм миқдорида инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан олинган. Тадбиркор томонидан 3,5 миллиард сўм миқдорида инвестиция маблағлари жалб қилиниб, бино қайта таъмирланди.

– Бугунги кунда объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган ва 240 ўринли замонавий боғча фаолияти ташкил қилинган, – дейди “TIA JAHON” МЧЖ директори Фарҳод Эшбоев. – Агар тўлиқ ишга туширилса келгусида 60 та иш ўрни яратилади. Ҳозир бу ерда 30 нафардан ортиқ болалар тарбияланаётган бўлиб, 15 нафар мутахассис фаолият юритяпти. Янги боғчада болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Уларда мусиқа, спорт, гимнастика, инглиз, рус тиллари тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

Шундан сўнг журналистлар Ўрта Чирчиқ туманининг «Ким Пен Хва» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Bazalt granite" масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Мазкур корхонада қурилишда фойдаланиладиган гранит маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Тайёрланаётган гранитларнинг хомашёси Навоий вилоятидаги конлардан олиб келиняпти. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўм бўлиб, корхона тўлиқ қувватда фаолиятини бошлагач, 60 иш ўрни яратилади.

Тадбиркор собиқ юқумли касалликлар бино иншоотларини электрон аукцион савдолари орқали инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан сотиб олган.

Бугунги кунда инвестор томонидан режадагидан ортиқ миқдорда инвестиция маблағлари киритилиши натижасида 80 та янги иш ўрни яратилган. Корхонада гранитга ишлов берилиб, тайёр маҳсулот сифатида қурилиш объектларига етказиляпти.

Вилоятда бу каби объектларнинг тадбиркорларга берилиши натижасида турли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, аҳоли бандлиги таъминланмоқда. Бугунги кунда 123,3 миллиард сўм қийматдаги 47 та давлат активларининг “E-Auksion” электрон-онлайн платформасида савдоси давом этяпти. Бундан ташқари, Президентимизнинг 2021 йил 11 февралдаги «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармонига асосан, Халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компанияларни жалб этган ҳолда давлат активларини хусусийлаштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш амалиёти бошланган.

Жорий йил якунига қадар 20 та (йиллик режага нисбатан) давлат активларининг сотилиши ва 27 та объектда қайта ишга туширилиши туфайли 24,9 миллиард сўм инвестиция киритилади. Натижада 700дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электрон савдо орқали сотилган активлардан унумли фойдаланилмоқда