ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти Когон туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида электр таъминоти узлуксизлигини таъминлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар бажарилди.  

Туманнинг “Хўжа якшаба”, “Сорғун” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бу борада намунали ишлар ташкил этилган.

[gallery-9204]

“Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида “Когон туман электр таъминоти” корхонаси томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиб, Хўжа якшаба маҳалласида 90 та темир бетон таянч тикланди. Иккита трансформатор пунктининг қуввати оширилиб, 250 киловольт-ампер қувватидаги янги трансформатор пунктлари ўрнатилди. 4100 метр узунликдаги ҳаво электр узатиш тармоғи янгидан тортилди.  

Сорғун маҳалласи ҳудудида 130 дона мустаҳкам темир бетон таянчи янгидан қурилди. 5 та трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиб, қуввати 100 киловольт-ампер бўлган трансформатор 250 киловольт-ампер бўлган трансформатор пунктига алмаштирилди. Шунингдек, 5500 метр узунликда 0,4 кВ кучланишдаги ҳаво электр узатиш тармоғи янгиланиб, замонавий СИП кабеллари тортилди.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр таъминотида узилишлар бўлмайди