Бухоро вилояти аҳолисини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Давлат дастурлари асосида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш билан бир қаторда ҳудудлардаги подстанцияларнинг қувватини ошириш ишлари ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Ана шундай янгиланишлардан яна бири вилоятнинг Ғиждувон туманида амалга оширилмоқда. Лойиҳа асосида юқори кучланишдаги “Ғиждувон” 110/35/10 подстанциясининг қувватини ошириш учун 2 дона 40 минг кВАли юқори қувватдаги трансформаторлар олиб келинди.  

Мазкур қувватдаги трансформаторлар ўрнатилиши Ғиждувон туманидаги 50 мингга яқин истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотини янада яхшилаш имконини беради.

Шунингдек, умумий қиймати 19 миллиард сўмдан ортиқ бўлган ушбу кучли трансформаторларнинг ишга тушурилиши натижасида подстанциянинг қуввати 3 баробарга ортади. Шу билан бир қаторда қўшимча қувват ҳам яратилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр таъминоти янада яхшиланади