Эртага Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия давлатлари электр энергетика мутахассислари иштирокидаги халқаро тадбир ўз ишини бошлайди. Россия Федерацияси мутахассислари халқаро тадбир кузатувчиси мақомида қатнашади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мезбонлик қилаётган мазкур тадбирда Марказий Осиё минтақасида 2023/2024 йил куз-қиш мавсумининг сарҳисоби, мавсумда амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда уларнинг ечимлари атрофлича таҳлил қилинади.  

“ЎзМЭТ” АЖ ахборот хизматига кўра, 2024/2025 йил куз-қиш мавсумида Марказий Осиё электр энергетика ҳалқа тизимида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун зарур амалиётлар, каскадли ўчишларнинг олдини олиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини электр энергетика тармоғига улаш ва уларни тўғри эксплуатация қилиш, шунингдек, 2024 йил вегетация даврида сув ресурсларини гидроиншоотлар орқали оқилона бошқариш, яъни минтақада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш истиқболлари муҳокама марказида бўлиши кутилмоқда. 

Халқаро тадбир 23 май куни ўз ишини якунлайди.   

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун зарур амалиётлар таҳлил этилади