Шу йилнинг май ойидан электр сарфи учун янги – дифференциаллашган тўлов тизими жорий этилди. Электр тўловлари тизимини замонавий ва иқтисодий жиҳатдан ислоҳ қилиш борасида кўп йиллардан бери катта ишлар олиб борилган.

Мен бу тизимни тавсифлаш, унинг ижобий ёки салбий томонларини изоҳлашдан йироқман. Мен кўтармоқчи бўлган масала бутунлай олдинги таҳлилларимдан четда қолган, эътибор берилмаган масалалардан ҳисобланиб, нафақат менга, балки минглаб бошқа хонадон эгаларига ҳам тааллуқли дейиш мумкин.

Бизнинг хонадонда 3 та оила (жами 13 нафар оила аъзолари) истиқомат қилади. Уйимизда 2 та электр бўйича шахсий ҳисоб рақами бор. Электр истеъмол қилувчи техник воситалар кўп, 2 та иситиш ва 4 та ёритиш тизимлари, ошхона жиҳозлари, 5 та ҳаво кондиционерлари ва 2 та иссиқ сув таъминоти асосан, электрга асосланган. Бундан ташқари 2 та BYD русумли электромобил ҳам бор. Янги тўлов тизими жорий этилгунгача ойлик электр истеъмоли 700-750 минг сўм атрофида бўлиб келган эди.

Янги тўлов тизимига ўтилгандан сўнг июнь ойида 3 млн. сўмдан ортиқ, июль ойида эса салкам 5 млн. сўмлик харажат қилинди. Кейинги тўлов талаблари келиб тушгандан сўнг хонадонимиздаги барча электр истеъмоли жиҳозлари ва тизимларини бутун билимларим ва илмларимни ишга солган ҳолда чуқур ва танқидий таҳлил қилиб чиқдим. 

Олинган натижалар мени ҳайратга   солди.

Электр истеъмоли барча жиҳозларда режасиз, “ишлаяптими – бўлди” қабилида йўлга қўйилганлиги маълум бўлди. Аччиқ ҳақиқатни, таҳлилларим натижаларини, электрни исрофгарчилигини қуйидаги тартибда изоҳ қилиш мақсадга мувофиқ:

Электр жиҳозларидан истеъмол талабларига мутаносиб равишда фойдаланяпмизми?

Уй-рўзғор электр аппаратлари ва қурилмаларининг аксарияти муайян даврийликда, “ёниб-ўчиб” ишлайди. Буни изоҳи оддий – белгиланган режимга етгандан кейин ўчади, маълум вақтдан кейин кўрсатгич (параметр) белгиланган даражада пастга тушгандан сўнг яна ишга тушади. Бу техника тилида “Циклик иш коэффициенти” деб юритилади ва иш вақтининг тўлиқ цикл вақтига нисбатига асосида ҳисобланади. Иш цикли ишлаган вақт ва дам олган вақт йиғиндиси ҳисобланади. Масалан, қурилма иш циклида қанча вақт мобайнида ишлаган бўлса, шунча вақт мобайнида дам олса иш коэффициенти 0,5 бўлса, иш циклининг тўртдан уч қисми ишлашга, чорак қисми дам олишга кетса 0,75 бўлади. Агар қурилма тўхтамасдан ишлаётган бўлса иш коэффициенти 1 бўлади.

Таҳлиллар натижасида бизнинг уйдаги кондиционерларнинг барчаси (уларнинг жами сони юқорида қайд этилгандек 5 та) тўхтовсиз режимда ишлаётгани маълум бўлди. Бунга сабаб оддий, яъни кондиционерларнинг пультидаги ҳарорат кўрсаткичи (уйни совитишдаги якуний ҳарорат) жуда паст қилиб қуйилган экан (бизнинг уй мисолида 16 0С). Кўпчиликда “кондиционернинг пультидаги ҳарорат қанча паст бўлса, хонани шунча яхши совитади” деган тушунча бор. Бу мутлақо хато!  Пультда 16 0С бегиланганлиги, совитилаётган хона ҳарорати шу кўрсаткичга етмагунча кондиционер тўхтовсиз ишлашини билдиради. Ҳолбуки, ташқи ҳаво ҳарорати 40 даражада бўлган пайтда хона ичидаги 16 даражага эришиш учун кондиционернинг қуввати нормал қувватдан камида 1,5-2 баравар катта бўлиши лозим бўлади. Нормал режимга ҳисобланган кондиционер эса унга катта юклама режими белгиланган бўлса узлуксиз ишлайди. Инсон ўзини нормал шароитда ҳис этиши учун ҳавонинг ҳарорати 23-25 даража бўлиши керак. Агар шу режимга кондиционер мосланган бўлса у ҳолда у тўхтаб, дам олиб ишлайди. Бизнинг уй мисолида олсак, ҳар куни 12 соат ёқиб қўйиладиган5 та кондиционер эса ойига 3024 кВт сарфлайди. Оптимал режимга қўйиб ишлаганда эса ойлик энергия сарфи 1512 кВт.ни ташкил этаркан. Агар бу кондиционерларнинг ҳаммаси баравар ёқиб қўйилмай, фақат зарурат бўлгани ишлатилса, бу кўрсаткич ойига 850 кВт.ни ташкил этаркан.

Кондиционерлар билан боғлиқ яна бир ҳолат: барча кондиционерларимизнинг совитилаётган хонадан чиқариб қўйилган сув конденсати шлангларини ерга ёки сув тарнови ичига тушириб қўйилганлиги. Бу ерда ҳам технология қўпол равишда бузилган. Қоидага кўра совитиш блокидан (испарителдан) чиқадиган сув конденсати шланги кондиционернинг вентиляторли агрегат ичига тушириб қўйилиши керак. Шунда бу сув вентилятор билан совитилаётган блокнинг (радиаторнинг) юзаларини ҳўллаб туради. Совитиш технологиясидан маълумки, агар совитиш блокининг (техника тилида “конденсатор”) совитилаётган юзасининг ҳарорати 1 0С кўтарилса, унинг иш самарадорлиги 4 фоизга пасайиб, электр сарфи 2,5  фоизга ортади. Биз бу юзани қўшимча равишда 5-6 даражага пасайтиришга эришиб, иш самарадорлигини 20 фоиздан ортиқ ошириб, электр сарфини 15 фоизга камайтирар эканмиз. Натижада кондиционерларнинг жами электр сарфи 725 кВт.ни ташкил этаркан. 

Демак, шу кунгача бизнинг хонадонда кондиционерлар муқобил режимдан четлашган ҳолда 2300 кВт (уч ярим баравар кўп!) энергия сарфлаётган экан.

Шу баҳонада яна бир одатга, яъни хонанинг эшигини очиб қўйиб, кондиционерни ишлатишга барҳам берилди. Бу гўёки хонанинг ҳавосида ташқи ҳавонинг аралашиб туришига ва уйдаги ҳаво тоза бўлишига ёрдам берар экан... Бунинг натижасида эса тежалган электр энергияси фақат кондиционерлар кесимида 2500 кВт.дан ортиқ бўлишини кўрсатди. 

Кейинги таҳлил объекти – иссиқ сув таъминоти. Бизнинг хонадонда 2 та 100 л. ҳажмли “Аристон” аппаратларидан фойдаланилади. Унинг сувни иситиш даражаси 95 даражага созланган экан. Демак, бу аппаратлар ҳам худди юқорида қайд этилган каби катта юклама режимида ишлайди. Мен унинг созланган ҳарорат даражасини 70 даражага тушириб қўйдим. Унинг циклик иш коэффициенти 0,2 га тушди. Энергия сарфи 4 баравар камайиб, ойлик электр сарфи 1200 кВт.дан 420 кВт.га пасайди, яъни бунда тежалган энергия 780 кВт.ни ташкил этди.

Навбатдаги таҳлиллар ёритиш чироқлари бўлди. Хонадонимизда барча электр чироқлари тежамкор турда. Юзаки қараганда бу йўналишда тежайдиган ҳеч нарса йўқдай. Лекин янглишган эканмиз. Мен уйларимизни барча хоналаридаги ёритилганлик даражасини ўлчаб чиқдим. Халқаро қабул қилинган стандартларга мувофиқ яшаш хоналарида ёритилганлик даражаси 300-350 лк. этиб белгиланган (лк – “люкс” ёритилганлик даражасини ўлчаш бирлиги). Ёритилганлик даражасининг белгилангандан пастга тушиб кетиши кўзга юклама келтириб чиқарса, ҳаддан зиёд ошиб кетиши инсон нерв тизимига салбий таъсир этиб, бош оғриғи ва дискомфортни келтириб чиқаради. Ўлчашлар хонадонимиздаги ёритилганлик даражалари 2 та хонада нормадан 2,5 баравар, 3 та хонада 2 баравар, битта хонада эса 3,5 баравар юқори эканлигини кўрсатди. Ортиқча чироқларни тармоқдан узиб қўйиш, ҳовлидаги ёритиш чироқларига одам яқинлашганда ишга тушиб, 5 минутдан кейин ўзи автоматик равишда ўчадиган реле-автомат қўйиш натижасида ёритиш тизимига сарфланаётган ойлик электр ҳажми 270 кВт.дан 90 кВт.га туширилди ва айнан шу борада тежалган энергия 180 кВт.ни ташкил этди.

Яна бир ҳолат: оддий чой қайнатгич – тефалнинг энергия сарфини кўрсак. Одатда энг кўп фойдаланиладиган тефалнинг кўрсаткичлари: сув хажми 1,8-2 л., қуввати 2,2 кВт. Чой қайнатиш вақти 5-6 минут. Кунига 3 оила томонидан 12 марта ёқиб ишлатилади. Ойлик энергия сарфи 60 кВт.ни ташкил этади. Лекин биз одам сонидан қатъий назар тефални тўлдириб чой қўямиз. Агар тефалга керагича сув солиб қайнатилса, тефалнинг устига қалин материалдан қилинган ёпинғич ишлатилса, ойлик энергия сарфи 25 кВт.га пасаяр экан. 

Яна бир ҳеч ким эътибор бермайдиган аппарат – автомат кир ювиш машинаси. Уй бекалари учун бебаҳо қурилма.

Ичига ювиладиган кийимлар солиб, аппарат ёқиб қўйилади. Ҳамма ишлар цикли: сув солиш, сувни иситиш, кир ювиш порошогини эритмасини қуйиш, ювиш, чайиш ва сувни силқитиб чиқариш ишлари аппаратнинг бошқарув тизими томонидан назорат қилинади ва амалга оширилади. Ёш болалар хонадонимизда кўплиги сабабли ушбу аппарат кунига ўртача 3-4 марта ишлатилади.Текширув натижасида аппаратдаги бир тўплам ювиладиган кийимларнинг тўлиқ цикли 90 минутга созланганлигини кўрсатди. Ҳозирги замон автоматик кир ювиш порошоклари учун 1,5 соат ювишнинг нима зарурати бор, ахир 15 минут етарлику. Қолган жараёнларга яна 15 минут кетсин. Тўлиқ цикл учун жами 30 минут кифоя. Ушбу оптималлаштириш натижасида фақат биргина автоматик кир ювиш машинасидаги электр сарфи ойига 320 кВт.дан 110 кВт.га, яъни қарийб 3 баравар камайтирилди.

Айнан шу гуруҳда кўриб чиқилган электр жиҳозларидан истеъмол талабларига мутаносиб равишда фойдаланишни йўлга қўйиш орқали 3506 кВт электр энергиясини тежаш имкони яратилди. 

Лекин бир муаммони ҳал этиб бўлмади: уйимиздаги 2 та BYD русумли автомобилларни зарядкаси масаласи. Бу 2 автомобил ҳар 5-6 кунда зарядкага қўйилади. Тўлиқ зарядка ҳар бири учун тахминан 80 кВт.ни, бир ойда ҳар иккисига жами 800 кВт.ни ташкил этаркан. Буни камайтириш иложи йўқдек туюлди. Лекин, ечими топилди. Бу қуйида батафсил ёритиб берилмоқда.

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг самаралари

Нима учун фақат кўчадан келадиган энергияга қараб қолишимиз керак! Ахир турли шаҳар ва давлатларнинг иқлими тўғрисида маълумотлар жамлаб борувчи “Climate Data” порталининг маълумотларига кўра юртимиздаги қуёшли кунлар йилига ўртача 247 кунни, қуёшли соатлар 3633,4 соатни ташкил этар экан. Бу дегани, агар уйга 10 кВт номиналга эга бўлган қуёш панеллари ўрнатилса, уларнинг ўртача самарадорлиги 80 фоиз бўлган ҳолдаям ишлаб чиқарган электр энергияси йилига 29 минг кВт.ни ташкил этаркан. Буни субсидия пулига чақсак 29 млн. сўм бўлади. Узоғи 3 йилда қуёш панеллари ўз харажатини қоплаб, ундан кейинги даврда соф даромадга ишлайди. Қуёшли ўлкада яшаб туриб, нега ундан самарали фойдаланмас эканмиз!

Республикамизда сўнгги йилларда “яшил энергетика” – яъни табиий энергия ресурсларидан фойдаланишга эътибор мисли кўрилмаган даражада кучайтирилди. Қуёш панеллари ўрнатиш бўйича қатор давлат дастурлари, режалар қабул қилинди. Янги типдаги гелиостанциялар ишга туширилмоқда. Ташкилотларнинг аксариятида қуёш панеллари ўрнатилиб, олинаётган энергия миқдори 25-30 фоизга етказилди. 

Лекин хонадонларда ушбу масалага эътибор ҳали етарли даражада дея олмаймиз. 

Мени ўзим ҳам бу йўналиш бўйича соҳамиз тизимидаги ташкилотларда кенг тарғибот ишларини олиб борган бўлсамда, техника фанлари доктори, 200 га яқин илмий нашрлар, ўнлаб рисолалар ва кашфиётлар муаллифи бўла туриб, ўз хонадонларимизга ҳам бу тизимларни ўрнатиш масаласига очиқ гап, етарли эътибор қаратмаган эканман. 

Муҳтарам юртбошимиз ташкилотларда замонавий ахборот тизимларини кенг жорий этиш бўйича қуйидаги фикрни билдирган эдилар: “Агар раҳбар замонавий ахборот технологияларини жорий этишни ўзи орқали ўтказиб, тўлақонли ҳис этсагина ўзи раҳбарлик қилаётган тизим ёки ташкилотга мана шу замонавий технологияларни кенг ва самарали жорий этишга эришиши мумкин”... Бу гапларни қанчалик ҳақиқат эканлигини ўз мисолимда кўриб, амин бўлдим.

Юқорида қайд этилган муаммолар мени масалага янада кенгроқ қарашга, чуқурроқ ва илмий ёндашишга ундади – хонадонимизга қуёш панелларини ўрнатишга аҳд қилдим. 

Батафсил ҳисоб-китоблардан, шунингдек, хонадонимизда электр истеъмоли катта эканлигидан келиб чиқиб, қўшимча резервни инобатга олиб, 15 кВт. қувватдаги “Онгрид” тизимидаги, яъни кундузи ишлайдиган технологиядаги қуёш панеллари тизимини ўрнатиш лойиҳасига буюртма бердим. Тегишли компания билан 110 млн. сўмлик шартнома қилинди. Масалани тезда ҳал этиш учун Халқ банкининг янги онлайн (интернет орқали, банкка бориб ўтирмай) лойиҳасидан фойдаланиб, 2 соат ичида бир йиллик даврга мўлжалланган 100 млн. сўмлик заём олдим. Шу куннинг ўзида тўловлар амалга оширилиб, эртаси кундан ишлар бошланди ва 3 кун ичида қуёш панеллари ишга туширилди. 3 кун ичида лойиҳа шаҳар электр тармоқлари орқали ўтказилиб, давлатдан субсидия олиш далолатномаси тузилди. Энди нафақат ўз уйимизда ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланиш, балки ортиқчасини тармоққа сотиш имкониятига ҳам эга бўлинди.

Кузатувлар ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган энергия бир ойда 3620 кВт.ни, тармоққа сотилгани 1320 кВт.ни ташкил этаётганини кўрсатди. Бу эса бир ойда қарийб 2300 кВт электр ўз уйимиздаги манбадан олинганидан, бундан ташқари тармоққа 1,3 млн. сўмлик ҳажмда электр сотилганидан далолат. Демак, қуёш панелларини ўрнатиш харажатлари узоғи 2,5 йилда тўлиқ қопланишини тушуниш қийин эмас.

Агар асосий электр истеъмол қилувчи қурилмалар қуёш панели тармоғига уланса, ойлик тўловларимиз нафақат олдинги 700 минг сўм, балки ундан ҳам пастроқ даражага туширилиши мумкин экан. 

5 млн. сўмлик тўловдан 700 минг сўмгача тушиш, бу том маънода жуда эътиборли, салмоқли натижа деб ҳисоблайман.

Аксарият турар-жой уйларининг томлари бўш турибди. Агар бу бўш юзаларга қуёш панеллари ўрнатилиб, уй-рўзғор учун, оила бюджети учун ишланадиган қилинса, ортиқча ишланган электр энергияси тармоққа бериш орқали қўшимча тушум бера бошлайди. Масалан, ўртача том юзаси 100 м2 бўлган жойда 18-20 кВт энергия берувчи панелларни ўрнатиш мумкин. Улардан олинадиган субсидия ўртача иш ҳақидан кам бўлмайди. Бунда уйимиз томига тушаётган ва бекор сарфланаётган қуёш энергияси оила учун ишлашга йўналтирилади. 

Аналитик ҳисобларга кўра, 1 кВт. электр энергиясини олиш учун салкам 3-3,5 куб метр газ ёқилади. Республикамизда 8 млн.дан ортиқ турар-жойлар бор. Шулардан 1 млн. хонадонда ҳар ойда бизнинг уйдаги каби 3000 эмас, 300 квт. электр исрофининг олди олинса, бу бир йилда 3,5 млрд. кВт. ёки 10 млрд. куб метр табиий газни иқтисод қилишга, уни саноатга ва ишлаб чиқаришга йўналтиришга имкон беради. 

Дифференциаллашган тўлов тизими барча хонадон эгаларини, оила аъзоларини бир ёндашувга, электр энергиясидан ўринли, самарали ва оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантиришга ундайди. Жоиз бўлса, мажбурлайди, шу борада ўзига хос услубда тарбиялайди. 

Абдушукур Абдуллаев,
Техника фанлари доктори.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр сарф-харажатларини тўғри режалаштиришга ундовчи тўлов тизимининг тарбиявий аҳамияти ёхуд ҳавога сочиб юборилаётган маблағлар