Президентимиз раислигида 2021 йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти камида 5 фоиз ўсиши мақсад қилингани, бироқ глобал иқтисодиётдаги ноаниқлик узоқ давом этиши мумкинлиги иқтисодий ўсишнинг қўшимча захираларини топиш ва сафарбар қилишни талаб этиши айтилган эди.

Давлатимиз раҳбари шу боис барча соҳадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш бўйича аниқ топшириқ ва вазифаларни қўйди. Ҳар бир раҳбарнинг мазкур тизимдаги шахсий масъулияти ва жавобгарлиги оширилди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи Умаржон Эгамбердиев бошчилигида Жиззах вилояти Бахмал туманида аҳолининг электр энергияси билан боғлиқ муаммолари ҳамда тадбиркорларнинг иш фаолиятига таъсир кўрсатаётган электр энергиясида юзага келаётган мурожаатларига ечим топиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Учрашувда аҳолининг мурожаатлари тингланиб, улар томонидан соҳага доир берилган саволларга жойида ечим топишга ҳаракат қилинди. Унга кўра, Бахмал тумани “Оқтош” МФЙда Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2,3 километр ҳаво тармоғи қуриш ҳамда 63 кВА трансформатор ўрнатилмаганлиги айтиб ўтилди. Мазкур ҳолат бўйича мутасадди ташкилот вакилларига қурилиш ишларини ташкиллаштириш бўйича кўрсатма берилиб, бажарилиши назоратга олинди.

Новқа, Тоштепа-3 маҳалласи ҳудудидаги ҳаво тармоқлари талабга жавоб бермаслиги ва 2,3 километр ҳаво тармоғи қуриш, 63 кВА трансформатор ўрнатиш ҳамда 300 та хонадон мавжуд Пастки Новқа маҳалласида электр энергиясининг кучланиши пастлиги сабабли ТП-32 га аҳолини улаш ва симларни тортиш юзасидан таклифлар ўрганилди. Шунингдек, ушбу маҳаллаларда темир-бетон устун қурилишини таъминлаш ҳамда трансформаторни фазировка қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, Тинчлик маҳалласидаги 8-умумтаълим мактаби олдида 6 та темир-бетон устун етмаганлиги ва ҳаво тармоқларининг талаб даражасида эмаслиги масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу ҳолат юзасидан темир-бетон устун қурилишини таъминлаш ҳамда трансформатор пунктидан чиқувчи фазаларни фазировка қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Сайёр қабулда кўтарилган масалалар қисқа вақт ичида бартараф этилиши лозимлиги юзасидан тегишли мутасадди ташкилот вакиллари ўзаро фикр алмашди.

У.Эгамбердиев учрашувдан сўнг “Жиззах ҲЭТК” АЖга тегишли темир-бетон устунларини ишлаб чиқиш цехи фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур объектни кўздан кечириш жараёнида цехда ишлаб чиқарилаётган устунлар шамол, ташқи механик таъсир ҳамда йиқилишига мустаҳкамлигини текшириш учун танлов асосида синовлар ўтказиш, ишлаб чиқариш цехининг ўзида устунларнинг ерга кўмиладиган қисми (2 метр)ни битумлаш ишларини ташкил этиш, шунингдек, янгидан қурилаётган темир-бетон устунлари учун траверсларини ишлаб чиқариш ва СИП кабелларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш цехлари бўйича бир қатор тавсиялар берилди.

Наврўз НОРБОБОЕВ,

“Ўзэнергоинспекция” матбуот котиби

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергияси билан боғлиқ аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди