Бугунги кунда тадбиркорлик ва инвестиция салоҳиятини янада юксалтириш борасида давлатимиз томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Фармон ва ижро

Бугунги кунда тадбиркорлик ва инвестиция салоҳиятини янада юксалтириш борасида давлатимиз томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2020 йил 5 майдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳозирги пандемия сабабли юртимизда кузатилётган иқтисодий шароитнинг барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

Унга кўра, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатидаги импорт қилинадиган хомашё ва материаллар 2022 йил 1 январга қадар божхона божи тўлашдан озод қилиниши белгиланди. Карантин чора-тадбирлари юмшатилаётган давлатлардаги ҳамкорлар билан янги шартномалар тузишга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади. Натижада экспортга йўналтирилган тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларига ихтисослашган жаҳон брендлари вакиллари билан мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотларни, шу жумладан, республиканинг ишлаб турган корхоналари қувватларида тикиш бўйича йирик буюртмаларни шакллантириш юзасидан музокаралар ўтказиш таклифи берилди.

Ушбу фармонда кўрсатилган имтиёзлардан руҳланган Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги “ELEGANT GARMENT TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти бугунги кунда кенг қамровли ишларни йўлга қўйган. Ҳудудда фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаган корхонада ҳозирги кунда 400 га яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

– Корхонамиз трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири бўлиб, ўз фаолиятини 2016 йил Тошкент шаҳрида бошлаган, – дейди корхона раҳбари Наргиза Бекмуродова. – Ягона таъсисчиси туркиялик инвестор ҳисобланади. Корхонамиз замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, ISO, Oekotex-100, BSCI, SEDEX каби сертификатларга эга. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 6-8 миллион дона трикотаж маҳсулотининг деярли 99 фоизи Россия ва МДҲ давлатларига экспорт қилинади. Асосан 4 ёшдан юқори болалар, аёллар ва эркаклар учун кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади.

Жорий йил январь ойидан Олмалиқ шаҳридаги собиқ “Чевар текстиль” корхонаси ўрнида ўз фаолиятини бошлаган мазкур корхона раҳбарининг таъкидлашича, бугунги кунга келиб трикотаж маҳсулотларига талаб ошиб бораётгани боис, ишлаб чиқариш қуввати кенгайтирилди. 

Ҳозирги кунда корхона ишчи-ходимлари Оҳангарон, Пискент, Бўка, Нурафшон ва бошқа туман, шаҳарлардан қатнаб ишламоқда. Корхонада ишчилар учун барча шароит яратилган. Уларнинг ойлик маоши ўртача 750 минг сўмдан 1 миллион 200 минг сўмгача бўлиб, ходимларнинг ишга келиб-кетиши ва тушлик корхона ҳисобидан қопланмоқда.

Республикамизда карантин эълон қилинганидан сўнг корхона ҳам вақтинча фаолиятини тўхтатган эди. Аммо корхона маҳсулотларига талаб кўплиги боис, шаҳар ҳокимлиги ёрдами билан ишчилар қайта ишга жалб қилиниб, синовли дамларда ҳам карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда давом эттириб келмоқда. Жумладан, шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан корхона ҳамда ишчи-ходимларни ташувчи автобуслар мунтазам равишда дезинфекция қилинмоқда. Шу билан бирга, ишхонага кириб чиқиш назорат постида ҳар бир ходимнинг тана ҳарорати ўлчаниб, ходимлар корхона томонидан ниқоб ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Корхонада ишлаб чиқариш билан бирга реконструкция ишлари ҳам олиб борилмоқда. Жорий йил сентябрь ойида корхонанинг қолган 70 фоизи тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, 1 минг 200 ишчи-ходимга мўлжалланган иш ўрни яратилиши режа қилинган.

Ўтган 2019 йилда корхона 11 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган. Жорий йилда бу кўрсаткични янада ошириш режалаштирилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Elegant garment textile” корхонасида 1 минг 200 иш ўрни яратилади