Элдор Шомуродовнинг жароҳати жиддий эмас
"Женоа” футбол клубининг расмий сайти ҳамюртимиз Элдор Шомуродов жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатди.
"Женоа” футбол клубининг расмий сайти ҳамюртимиз Элдор Шомуродов жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатди.
Футболчимиз ўнг сонидан жароҳат олган.
Шу сабабли Элдор Италия кубоги доирасида “Катандзаро” жамоасига қарши ўтказилган учрашувга қўйилмаган. Мутахассислар айтишича, жароҳат жиддий эмас, бироқ Элдор тўлиқ тузалмагунча майдонга туша олмайди. Бу хужумчимиз 1 ноябрь куни “Сампдория” ва 4 ноябрда “Торино”га қарши ўтадиган учрашувларни ўтказиб юбориши мумкин дегани.
Маълумотларга кўра, Элдор Шомуродов 8 ноябрь куни “Рома”га қарши ўтказиладиган ўйингача жароҳатидан тикланиб олади.
Эслатиб ўтамиз, Э.Шомуродов сўнгги бор "Женоа” таркибида Италия А сериясининг 5-турида "Интер"га қарши ўтган ўйинда майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, Э.Шомуродов сўнгги бор "Женоа” таркибида Италия А сериясининг 5-турида "Интер"га қарши ўтган ўйинда майдонга тушган.