Рим шаҳрининг “Рома” клуби Италия А Сериясида ўтган йилнинг 15 декабрь кунидан буён мағлуб бўлмасдан келмоқда. Клаудио Раньери шогирдларини таслим қилган охирги жамоа “Комо” бўлади.

“Рома” ўша мағлубиятдан бери жами еттита ғалаба ва учта дуранг қайд этди. Биз учун қувонарлиси, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов муваффақиятли ўтган ушбу  ўйинларнинг айримларида майдонга тушди ва “Рома” жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланди.  

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси  ҳужумчиси Элдор Шомуродов февраль ойида кўрсатган ажойиб ўйинлари натижасида ўтган ойнинг энг яхши футболчисига айланди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Элдор Шомуродов жами мавсум давомида 23 та учрашувда қатнашиб, умумий ҳисобда 742 дақиқа ўйнади ва тўртта гол, учта самарали пас муаллифи бўлди.

Энди Европа кубоклари йўлланмаси учун курашаётган жамоаларга етиб олган “Рома” А Сериянинг навбатдаги турида “Комо”га қарши баҳс олиб боради. Ўта муҳим ўйинда Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Мазкур учрашув 2 март куни Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элдор Шомуродов “Рома” таркибида ўтган ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлди