Пойтахтимизда ўтаётган таҳлил марказларининг “Марказий Осиё – Хитой” IV форумида 20 га яқин илмий-тадқиқот, таҳлил марказининг 40 дан зиёд мутасадди, экспертлари, мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари иштирок этмоқда. Анжуманда мутахассислар мавзуга оид фикр, мулоҳаза билдирмоқда.

Элдор Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори:

– Хитойнинг сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги барқарор ўсиш динамикасини намоён этди. Ўтган йил май ойида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг биринчи саммити бунинг яққол тасдиғи. Тадбир юқори даражадаги сиёсий ишонч намунасидир. Сиань декларацияси, имзоланган бошқа ҳужжатлар, режалаштирилган лойиҳалар кўп томонлама ҳамкорлик ривожланиши контурларини белгилаб берди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев саммитдаги нутқида таъкидлаганидек, “бугунги кунда биз ўзаро ишонч, ҳурмат ва манфаатни ҳисобга олишга асосланган ҳамкорликка эришдик. Турли соҳаларда жиддий ютуқларга эришяпмиз. Товар айирбошлаш ва инвестиция ҳажми юзлаб баробар ошди. 2023 йил якунига кўра, Хитой билан минтақавий савдо алоқаси 90 миллиард долларга етди. Бу Марказий Осиё мамлакатлари умумий ташқи савдосининг учдан бир қисми.

Институт раҳбари сўзларига кўра, Хитойнинг минтақага тўғридан-тўғри инвестицияси барқарор ўсиб, қарийб 15 миллиард долларга етди. Хитойлик ҳамкорлар билан бирга энергетика, тоғ-кон ва ишлаб чиқариш саноатида лойиҳалар амалга оширилди, турли саноат парклари, эркин иқтисодий зоналар ташкил этилди. Пекин транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантиришда асосий ҳамкорга айланганини мамнуният билан қайд этиш жоиз.

ХХР кўмагида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” мультимодал автомобиль йўли ва “Хоргос” трансчегаравий ҳамкорлик халқаро маркази лойиҳалари илгари сурилди. Магистрал ва темир йўллар, кўприклар, туннеллар қурилди. Шу билан бирга Хитой минтақа мамлакатлари маҳсулотлари учун асосий йўналишлардан бирига айланди. Марказий Осиё Хитойнинг улкан истеъмол бозорига етказиб берилаётган рақобатбардош товарлар турини изчил оширмоқда. Савдо тузилмасини оптималлаштириш давом этмоқда. Айниқса, трансчегаравий электрон тижорат форматида ҳамкорлик жадал ривожланяпти. Натижада, Хитой билан ҳамкорлик Марказий Осиёнинг изчил ривожланишига, иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга, ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва умуман, минтақа барқарорлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшаётгани қувонарли.

Кўп қиррали ҳамкорлик бўйича узоқ муддатли кун тартиби ва режа, келгуси ўн йилликка мўлжалланган вазифаларни белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Президентининг “Хитой ва Марказий Осиё давлатлари етакчи таҳлил марказлари ушбу мураккаб ва масъулиятли миссияни муваффақиятли бажара олади”, деган сўзларини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Давлатимиз раҳбари Сиань саммитида Марказий Осиё мамлакатлари ва ХХР миллий ривожланиш стратегияларини боғлаш масалаларига бағишланган эксперт конференцияси ташаббуси билан чиққани бежиз эмас. Биринчи навбатда, иқтисодий йўналишда стратегик ютуқни амалга ошириш устувор вазифа бўлиши керак. Савдо, сармоя, технология ва инновация соҳаларидаги ҳамкорликни зарурий шарт сифатида алоҳида таъкидлаш жоиз. Бир сўз билан айтганда, иқтисодиёт ҳамкорликнинг асоси ва ҳаракатлантирувчи кучига айланиши керак.

Марказий Осиёни минтақалараро ўзаро боғлиқлик ва глобал қиймат занжирининг муҳим бўғинига айлантириш, шунингдек ишлаб чиқариш, ресурс, хом ашё ва инсон капиталини намоён этиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракат зарур. Бу, ўз навбатида, бепоён Евросиё учун фаровонлик гаровини таъминлаб, ички ва ташқи таҳдидларга нисбатан минтақамиз барқарорлиги гарови бўлади.

Беҳруз Худойбердиев,

Носиржон Ҳайдаров (фото),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элдор Арипов: Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги барқарор ўсиш суръатини намоён этмоқда