Элчи Навоий ғазалини ўзбекчада ўқиди
Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 295-умумий ўрта таълим мактабида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида дарс бериш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган 27 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси билан учрашди.
Учрашувда мазкур ташрифнинг асосий мақсади, ўқитувчилар олдига қўйилаётган вазифаларнинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Америкалик ўқитувчилар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан бирга инглиз тилини ўқитиш, касбий тайёргарлик, илмий-тадқиқот ўтказиш ва педагогика соҳасида тажриба алмашиш учун ташриф буюришганини қайд этди.
[gallery-1090]
Тадбир давомида АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб тадбир иштирокчиларига Навоий ғазалидан парча ўқиб берди.
Мактаб ўқувчилари томонидан йиғилганлар учун саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА