Элчи кубоги ғолиблари аниқланди
Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройида таэквондо WТ бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги йигирманчи бор ташкил этилди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан ташриф буюрган 500 нафар ёш спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

15-17 ёшли ўсмир спортчилар иштирок этган мусобақада Мурод Нафасов, Темур Қодиров, Шоҳжаҳон Аҳмедов, Аҳрорбек Абдуғаффоров, Маржона Алимова, Маржона Ҳайитова, Жасмина Турлибекова, Розалина Толибжонова, Шаҳзода Сайдиазимова ўз вазн ва ёш тоифаларида олтин медални қўлга киритди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА муҳбири