Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2025 йил 1-очиқ стипендия танловини эълон қилади!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Бошқарув кенгашининг 2025 йил 3 июндаги 1-сон қарорига мувофиқ нуфузли етакчи университетларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш учун Жамғарманинг 2025 йил 1-очиқ стипендия танловини эълон қилади!

Мазкур стипендия танлови учун ўринлар ажратишда STEM  йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика) ҳамда иқтисодиётнинг драйвер соҳаларига (энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура ва қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геодезия, ер муносабатлари) шунингдек, давлат бошқаруви ва бошқа долзарб ижтимоий йўналишларга (тиббиёт, таълим) мақсадли асосда алоҳида устуворлик берилди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2025 йил 1-очиқ стипендия танлови учун жами 450 та ўрин ажратилган. Хусусан,

- бакалавриат - 130 та ўрин;

- магистратура - 220 та ўрин;

- докторантура - 100 та ўрин.

Номзодларга ҳужжат топшириш жараёнида янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Жамғарма томонидан онлайн платформа (https://el-yurt.uz) ишга туширилди. Номзодлар жорий йилнинг 3 июнидан 16 июнига қадар мазкур платформа орқали тегишли ҳужжатларни юбориб, танловга номзод сифатида қатнашишлари мумкин. Шунингдек, номзодлар ҳужжатларини топшириш жараёнида қуйидаги маълумотларни юклашлари лозим:

- жамғарма Ижрочи директори номига ариза;

- хорижий таълим муассасасидан қабул қилинганлиги тўғрисида хат (Letter of acceptance);

- меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса);

- аттестат ёки диплом нусхаси;

- хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи халқаро сертификат;

- мотивацион иншо ва бошқалар.

Танловга оид барча маълумотлар (https://eyuf.uz) орқали батафсил эълон қилиб борилади.

Мурожаат учун: (71) 203-00-47, (71) 203-00-49 ҳамда @Eyufmatbuot

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эл-юрт умиди” жамғармаси танлов эълон қилади