Бугун атоқли давлат арбоби ва адиб Шароф Рашидов таваллуди куни

Бугун давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидов  таваллудига 107 йил тўлади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят  бўлими томонидан Жиззах шаҳридаги адибнинг уй- музейига пресс-тур ташкил этилди.  

Музей ходимлари тадбир иштирокчиларига Шароф Рашидов ҳаёти, ижоди ва меҳнат фаолияти тўғрисида  сўзлаб берди.  

Эл суйган адиб, йирик жамоат арбоби Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳри атрофидаги Совунгарлик маҳалласида оддий деҳқон оиласида таваллуд топган.

Унинг отаси,бир умр деҳқончилик қилиб, суяги меҳнатда тобланган ва умри қора меҳнатда ўтганлигига қарамасдан Рашид бобо Халилов оиласида билим олишга чанқоқлик, санъатга шайдолик бениҳоя кучли бўлган.

7 ёшли Шароф 1924 йилда Жиззахдаги Наримонов номидаги 10-сонли етти йиллик мактабнинг биринчи синфига қабул қилинади. Мактабни битиргач, 1932-1935 йиллари Жиззах педагогика техникумида таҳсил олиб, икки йил мактабда ўқитувчилик қилган Шароф Рашидов 1937 йили Самарқанддаги Ўзбекистон давлат университетининг ўзбек тили филологияси факультетига ўқишга киради.  

Талабалик йилларида ижод билан шуғулланиб, шеърлар ва кичик ҳикоялар ёзиш билан биргаликда, Самарқанддаги “Ленин йўли” (ҳозирги “Зарафшон”) газетасида мухбир, масъул котиб, муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлайди. Ўқишни битириш арафасида газетанинг бош муҳаррири лавозимида фаолият юритади.

Иккинчи жаҳон уруши кўплар қатори Шароф Рашидовнинг ҳам ҳаётий режаларини ўзгартириб юборди. 1941 йил Фрунзе (ҳозирги Бишкек) шаҳридаги пиёдалар ҳарбий билим юртини тезлаштирилган дастур асосида тугатгач, шу йилиёқ Москва остоналаридаги жангларда иштирок этади. 1942 йилнинг декабр ойида чап қўлидан оғир ярадор бўлиб, тиббий кўрикда яроқсиз деб топилгандан сўнг она шаҳри Жиззахга қайтиб келди ва ўзи таҳсил олган мактабда директор бўлиб фаолият юритади.  

Орадан кўп ўтмай, 1943 йилда Шароф Рашидов Самарқанд вилояти партия ташкилотининг котиби лавозимига ишга йўлланиб, бу вазифада 1947 йилгача фаолият олиб боради.

Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳридаги фаолиятини эса 1947 йилда “Қизил Ўзбекистон” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетаси муҳаррирлиги билан бошлайди.  

Таниқли адиб 1949-1950 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси, 1950-1959 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши раёсатининг раиси, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби бўлиб фаолият юритади.

Шароф Рашидовнинг ижоди асосан ўтган аср 30-йилларида бошланган. У дастлаб шеъриятда қалам тебратиб, “Самарқанд куйлари” номи билан биринчи шеърий тўплами нашр этилади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ёзган шеърлари 1945 йилда “Қаҳрим” тўпламида жамланган.

Шунингдек, адибнинг “Ғолиблар”(1953 йил)қиссаси (1972 йилда қайта ишланиб “Ғолиблар” романи сифатида) нашр этилган.“Бўрондан кучли” (1958), “Қудратли тўлқин” (1964) романлари ҳам ўзбек адабиётида ўз ўрнига эга бўлган асарлари сирасига киради.Шунингдек, адибнинг  “Комде ва Мудан” (1959) лирик қиссаси ҳамда“Коинот”(1960)киноқиссаси ва ҳаётининг сўнгги йилларида яратган “Дил амри” қиссаси ўқувчилар қалбидан муҳим жой эгаллай билган.

Ўзбек адабиётининг жаҳонда энг кўп тарқалган асарларидан бири, шубҳасиз, Шароф Рашидовнинг “Кашмир қўшиғи” (1957) қиссасидир. Шеърий парчалар билан омухта қилинган, ҳажман кичик бу насрий қисса жаҳоннинг 56 тилига таржима қилинганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Шароф Рашидов 9 йил Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумига, салкам 25 йил Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетига раҳбарлик қилди.  

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят  бўлими ташаббуси билан адибнинг уй-музейига уюштирилган пресс-тур натижасида давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидовнинг ёрқин хотираси  хотираларда қайта жонланди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл суйган инсон хотирланди