Эл эъзозидаги муаллим
Бухоро вилояти Қоракўл тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Баҳриддин Собиров узоқ йиллик самарали меҳнати билан элда эъзоз топган фахрий педагоглардан.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни
Бухоро вилояти Қоракўл тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Баҳриддин Собиров узоқ йиллик самарали меҳнати билан элда эъзоз топган фахрий педагоглардан.

1970 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тили факультетини тамомлаган. Сўнг ўзи таълим олган 1-умумтаълим мактабида кўп йиллар инглиз тилидан сабоқ берган.
Муаллимнинг машаққатли меҳнати давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, 1995 йилда “Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси” кўкрак нишони,2002 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвони билан тақдирланган.