Маҳалла фуқаролар йиғини сайлови

Мамлакатимизда кейинги йилларда маҳалла институти такомиллашиб, халқни ягона мақсад йўлида тинч, фаровон ҳаётга етаклайдиган кучли жамоатчилик тузилмасига айланди. Одамларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш каби масалаларда халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажара бошлади.

Аслида мамлакатимиздаги маҳалла миллатимизга хос дунёда муқобили йўқ институт. Унга қадимдан миллий қадрият ва анъаналар маскани, тарбия ўчоғи сифатида қаралиб, бу удумларнинг ривожланишига катта эътибор қаратилади. Одамларнинг қувончу ташвишини ҳам, ютуқ ва камчиликларини ҳам шу ерда яшаётган инсонлар ўзиники, деб билади. 

Бош Қомусимизнинг 127-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи манфаатларидан, ривожланишининг тарихий хусусиятлари, миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналаридан келиб чиққан ҳолда мустақил ҳал этиши белгиланган.

Президентимиз ташаббуси билан ўзини ўзи бошқариш органини янада ривожлантириш учун маҳаллаларни одамларнинг чинакам кўмакчи тузилмасига айлантиришда қонунчилик базаси янада такомиллаштирилди. “Маҳаллабай” ишлаш тизими шакллантирилди. Турли давлат органлари ва идоралари билан маҳаллалар ўртасида алоқа, маҳаллаларда яшаётган инсонлар билан яқин муносабат ўрнатилди. Давлат идора ва ташкилотларига ҳудудлар кесимида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган яшаш шароити оғир оилалар бириктирилиб, хонадонбай ўрганиш, сайёр қабуллар ўтказиш йўлга қўйилди. “Ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш масаласи муҳим вазифа сифатида белгилаб берилди. “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида инфратузилмаси ривожлантирилиб, қиёфаси тубдан ўзгармоқда.

Ҳудудларда юз берган бу янгиланишларга мос маҳалла фуқаролар йиғинига раис сайлаш ҳам ўзгаришга юз тутди. “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга узайтирилди. Чунки “маҳалла еттилиги” тизими жорий этилгач, ҳудудларда бажарилиши лозим бўлган ишлар кўпайди. Йўналишлар бўйича вазифаларни тўғри тақсимлаш, “маҳалла еттилиги” ходимларининг иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатиб, мавжуд муаммоларни ечиш учун маҳалла раисидан катта тажриба ва маҳорат талаб этилмоқда. Аҳолининг яшаш тарзини яхши билишни тақозо этмоқда. Бунинг учун уч йил муддат бошқарув қобилиятини тўлиқ намоён этиши учун камлик қилади.

Сурхондарё вилоятида ҳам жорий йилнинг 1 майидан бошланган маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови очиқ, ошкора, қизғин давом этмоқда. 

Вилоятда 724 та маҳалла мавжуд. Маҳаллаларда овоз бериш ҳуқуқига эга 691 минг 850 дан ортиқ киши яшайди. Ишчи гуруҳлар маҳалла аҳолисининг фикрини инобатга олиб, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларни кўрсатган. Айни пайтда маҳаллаларда ўтаётган сайловларда бўлғуси раисларнинг дастурлари билан танишаётган аҳоли вакиллари ташкилотчилик қобилияти ва ҳаётий тажрибага эга, обрў-эътибор қозонган номзодларга ишонч билдирмоқда. 

– Ҳудудларда юз бераётган янгиланишлар аҳолининг маҳалла раиси лавозимига катта ҳаётий тажрибага эга, етакчилик қобилияти бор номзодни сайлашга хоҳишини кучайтирди, – дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси ўринбосари Сайдулла Абдураимов. – Жойларда ўтказилаётган сайловларда бу ҳолат яққол намоён бўлмоқда. Номзодларнинг дастурларини қизғин муҳокама этиб, энг муносибларига овоз бераётир. Ҳозиргача воҳадаги 336 маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлаб олинди. Сайловларда 830 номзод иштирок этди. Уларнинг 153 нафари биринчи марта сайланди. 183 маҳаллада аҳоли вакиллари амалдаги раисга ишонч билдирди. Раисларнинг 36 нафари аёллар ва 7 нафари халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатидир.

Вилоятнинг Узун туманида 51 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолият юритмоқда. Уларда маҳалла раислари учун аҳоли орасидан сайланган 5 минг 598 вакил овоз беради. Шу кунгача сайланган 23 нафар раиснинг 11 нафари илк марта маҳалла раиси лавозимини эгаллади. Яқинда воҳанинг олис ва чекка туманидаги Истиқлол маҳалласида ташкил этилган сайловни кузатдик. Маҳалладаги 810 хонадонда 5 минг 300 дан ортиқ аҳоли тинч, тўкин турмуш кечирмоқда. Улар орасидан овоз бериш учун 286 вакил сайланган. Шу куни 200 дан ортиқ вакил муқобиллик ва очиқ, ошкора ўтган сайловда ўзларига янги раисни танлашди. 

Сайлов якунида биз суҳбатлашган вакиллар собиқ раис номзодини қўйганида уни яна беш йилга қайта сайлаш истагида эканини айтишди. Беш йил маҳаллага етакчилик қилиб, аҳоли учун анча ишларни амалга оширганини, соғлиги сабабли бу сафар номзодини қўймаганини таъкидлашди. 

Шўрчи тумани аҳолиси 53 маҳаллага бирлашиб, яшайди. Шу пайтгача уларнинг 19 тасида маҳалла фуқаролар йиғини сайлови юқори савияда ўтказилди. Ҳар бир маҳалла раиси лавозимига ўртача уч нафар номзод даъвогарлик қилди. Масалан, тумандаги “Яккабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловда уч номзод ўз дастурини эълон қилди. Аҳоли вакиллари улар орасидан Баҳром Ҳакимовга катта ишонч билдириб, беш йилга маҳалла раиси лавозимига сайлаб олди. 

Музработ туманидаги Сополлитепа маҳалласида 4 минг 510 дан ортиқ киши истиқомат қилмоқда. Маҳалла аҳоли зичроқ жойлашган ҳудудлардан бири саналади. Бу ерда бўлиб ўтган сайловда вакиллар фаол иштирок этиб, София Каримова номзодини қўллаб-қувватлади. Янги раис аҳолининг ижтимоий  муаммоларини ҳал этиш, хотин-қизлар фаоллигини ошириш ва ёш авлодга эътибор қаратишига катта ишонч билдирди. 

Музработ туманидаги 54 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 26 тасида сайлов уюшқоқлик билан ўтказилди. Уларнинг ўнтасида биринчи марта сайланган раис раҳбарлик қилмоқда. 

Вилоятда миллий қонунчилигимизга мувофиқ демократик тамойиллар асосида очиқ ва шаффоф ўтказилаётган маҳалла раислари сайлови давом этмоқда. 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл дарди билан яшайдиган фидойи номзодларга ишонч билдирилмоқда