Эл бошига иш тушганда
Мамлакатимиздаги каби Сирдарё вилоятида ҳам ойнинг боши бўлгани учун пенсия ва нафақалар тарқатишга киришилди.
Уйингда ўтир! дейилдими, ўтирайликда энди уйда, баракатопкурлар, пенсиягача уйингга ўзлари олиб келиб бераётган бўлса, яна нима керак? – дейди 70 ёшли меҳнат фахрийси Равшан бобо Элмуродов.
Юртимизда коронавирус пандемияси тарқаб кетишини олдини олиш мақсадида карантин жорий қилиниб, аҳолидан, айниқса, 65 ёшдан ошган фуқароларимиздан уйда қолиш, кўчага чиқмаслик талаб этилмоқда.
Шу сабабдан ҳам фуқароларимизга кўрсатилиши лозим бўлган турли хизматлар онлайн тарзда ёки уйма-уй юриб, хонадонларига бориб амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиздаги каби Сирдарё вилоятида ҳам ойнинг боши бўлгани учун пенсия ва нафақалар тарқатишга киришилди.
Вилоят прокурори Равшан Машарипов ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов карантин даврида пенсия ва нафақаларини уйма-уй тарқатилишини ўз назоратига олган.
Акцидорлик тижорат “Халқ банки” Сирдарё вилояти филиали амалиёт бўлими ғазначилари, Ўзбекистон Миллий гвардия қўшинларининг вилоятдаги “н” ҳарбий қисми хизматчилари ва инкасаторлар 10 гуруҳга бўлиниб, 10 дона махсус хизмат автомобилларида пенсионерларнинг пенсиясини, нафақахўрларнинг нафақаларини уйма-уй юриб тарқатмоқда.

– Мамлакатимизда карантин эълон қилинганлиги сабабли, 65 ёшдан ошган фуқароларнинг уйдан ташқарига чиқмаслиги сўралиб, турли-озиқ овқатлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ҳатто бирор тансиқ таомни кўнглингиз тусаб қолса ҳам шартта пишириб уйимизга олиб келиб беришмоқда. Буларнинг ҳаммаси коронавирус деган бало юртимизга тарқаб кетмаслиги, биз қариялар, болаларимиз, набираларимизга юқиб қолмасин, деб қилинмоқда. Уйда қол – дейилдими, шуни қилайлик-да. Нуронийлар кўчада овора бўлиб, маҳаллага бориб “очред” кутиб, чарчаб қолиб, коронавирусни юқтириб олмасин, деб пенсиямизни ҳам уйимизга олиб келиб беришяпти. Яна нима керак, ўзи бизга? Эл бошига иш тушиб турган бир пайтда, уйингда ўтир, сенлар учун ҳамма ишни ўзимиз қиламиз, дейишдими, ўтирайликда энди уйда, баракатопкурлар!
Ана шундай элпарвар, юртпарвар, халқини ўйлаган Президентимизнинг отасига минг раҳмат! Илоҳо, коронавирус деган бало юртимиздан тезроқ даф бўлиб, карантин, деган чилласидан тезроқ қутилайлик! – дейди апрель ойи пенсиясини ўз уйида олган 70 ёшли меҳнат фахрийси Равшан бобо Элмуродов.