ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
ЭЛГА ХИЗМАТ ДАВОМ ЭТМОҚДА
ЭЛГА ХИЗМАТ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Наманган вилояти прокурори ташаббуси билан Тўрақўрғон тумани марказидан олис ҳудудлардаги фуқароларга ижтимоий кўчма дўконлар орқали арзонлаштирилган дори-дармонлар, тиббий ниқоб, антисептик воситалари, хлор ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Хайрия тадбирида 30 та қўй, 1 та новвос сўйилиб, 100 қоп ун, шунингдек, макарон, чой, ўсимлик ёғи ва бошқа зарур озиқ-овқат маҳсулотлари карантиндаги кам таъминланган оилаларга тарқатилди.
Шунингдек, 24000 нафар фуқароларга ижтимоий нафақалар тўланиб, 8 та тадбиркорлик субъектларига 700 миллион сўм кредит маблағларини ажратиб берилиши таъминланди.
