ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
Коронавирус пандемияси туфайли нон цехи маълум муддат фаолият кўрсатмади.
Андижон шаҳрида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор “Бобохўжев Шуҳратбек” томонидан ташкил этилган нон цехида ишлаб чиқарилаётган қолипли нон ва бир неча турдаги нон маҳсулотлари (булочка) юқори сифатлилиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Коронавирус пандемияси туфайли нон цехи маълум муддат фаолият кўрсатмади. Карантин шароитида аҳолининг нон ва нон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ана шу маҳсулотларнинг дўконларда доимий бўлишини таъминлаш мақсадида карантин ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган чоралар кўрилган ҳолда нон цехи яна фаолиятини бошлади.
– Бир неча кун бўлди иш бошладик, – дейди тадбиркор Шуҳратбек Бобохўжаев. – Ҳозирча, кунига 1500-1600 дона қолипли нон тайёрлаб, харидорларга етказиб беряпмиз. Тўла қувват билан ишни ташкил этиш чораларини кўряпмиз. Насиб этса бир неча кун ичида қолган турдаги маҳсулотларимизни ҳам чиқаришни бошлаймиз.
Цехда тозаликка, санитария-гигена қоидаларига қатъий амал қилинмоқда, белгиланган тартибда дезинфекция ишлари ўтказилмоқда. Фаолият олиб бораётган ишчилар ҳимоя ниқоблари, зарур антисептик воситалар билан таъминланган.